RU

Последние новости

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  4 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  15 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

"Ал Араби" "Ал Садд"ни тор-мор этиб, Амир Кубогини қўлга киритди Новости

"Ал Араби" "Ал Садд"ни тор-мор этиб, Амир Кубогини қўлга киритди

Кеча Қатарда 18 карра Амир Кубоги эгаси "Ал Садд" "Ал Араби"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Аҳмад бин Али" стадионида кечган баҳс биринчи бўлими "Ал Садд" устунлигида ўтган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

"Ал Араби" биринчи таймда йўқотишга йўлиқди – Юссуф Мсакни жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Танаффусдан кейин унинг ўрнига Ҳамид Исмоил майдонга тушди.

Иккинчи тайм бошида суриялик ҳужумчи Умар Ас Сома ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, ҳисоб ўзгарди. Бу гал Ҳамид Исмоил гол урди. Учрашув ниҳоясига оз вақт қолганда яна Умар Ас Сома катта саҳнага чиқди ва ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа, "Ал Араби" узоқ йиллик танаффусдан кейин совринни ютиб олди. 

Энди "Ал Араби" ОЧЛ плей-оффида ОКМК билан тўқнаш келиши мумкин. Олмалиқ клуби дастлабки босқичда Бангладешнинг "Башундара Кингс" жамоаси билан учрашади. Ғолиб айнан Қатар жамоасига қарши баҳс юритади. 

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи ўйинлари 15 август куни бўлиб ўтади ва Ўзбекистоннинг ҳар икки клуби ўз майдонида ўйнайди. Дастлаб ОКМК "Башундара Кингс" билан, сўнг "Навбаҳор" Уммоннинг "Ал Сиб" клуби билан рўбарў келади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика