“Ал Аҳли” делегацияси Қаршига етиб келди
01 мар 2016 08:10
Новости
“Ал Аҳли” делегацияси Қаршига етиб келди
Осиё чемпионлари лигаси 2-турида “Насаф”га рақиблик қиладиган Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” футбол клуби делегацияси Қарши шаҳрига етиб келди.
Жидда-Қарши чартер рейсида юртимизга етиб келган меҳмонлар делегациясини “Насаф” клуби расмийлари, Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари Қарши халқаро аэропортида юксак ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олишди. Шундан сўнг “Ал Аҳли” делегацияси ўзлари учун ажратилган махсус автобусда Қарши шаҳридаги “Гиссарнефтгаз” меҳмонхонасига йўл олишди.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал Аҳли” учрашуви 2 марта, чоршанба куни соат 18:00 да Қарши “Марказий” стадионида бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии