RU

Последние новости

23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  5 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  0 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  26 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  5 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  0 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  3 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  5 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  1 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   20 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3

Акмал Холмуродов: "Қўқон-1912" ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа" Новости

Акмал Холмуродов: "Қўқон-1912" ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа"

"Қўқон-1912" таркибига Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан келиб қўшилган Акмал Холмуродов билан жамоадаги дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Акмалжон жамоамизга хуш келибсиз. Қўқонга келишингиз қандай амалга ошди?
– Мени Қўқонга жамоа бош мураббийи Нўъмон ака Ҳасанов таклиф қилдилар. Биз Нўъмон ака билан бир-биримизни яхши биламиз. “Пахтакор” жамоасида бирга ишлаганмиз. Бош мураббий бу йил жамоа олдига кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилганини , келгусида режалар янада юқори эканлигини айтганларидан сўнг мен таклифни қабул қилдим.Албатта ҳар бир футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоада тўп суришни истайди.

– Жамоанинг машғулотларида қатнашмоқдасиз, “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга ҳам тушдингиз. Жамоа ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?
– Қўқон жамоасида мени жуда яхши кутиб олишди. Кўплаб футболчилар билан эскидан дўстлигимиз борлиги учун жамоага киришиб кетишим қийин кечмади. Жамоадаги ташкилий ишлар эса мени лол қолдирди. Ҳаммаси аъло даражада. Машғулотлар жуда қизиқарли ва жиддий тарзда ўтказилмоқда. Жамоада ҳамма аҳил-иноқ, ички муҳит ҳавас қиларли даражада. Мен ўйлайман бу йилги мавсумда Қўқонлик мухлислар ўзлари кутаётган жамоани майдонда кўришади. “Пахтакор” жамоаси билан назорат ўйинида гарчи мағлубиятга учраган бўлсак ҳам ўйинимиз ёмон чиқмади. Ҳатто биз дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олган эдик. Биринчи бўлимни ўзидаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиз якунда натижага ўз таьсирини ўтказди деб ўйлайман.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика