RU

Последние новости

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  6 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  20 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

Акмал Холматов: “Захирада қолдимми, демак айб ўзимда” Новости

Акмал Холматов: “Захирада қолдимми, демак айб ўзимда”

Чемпионатимиздаги энг ёши улуғ футболчи – Акмал Холматовдир. Яқинда 39 ёшни қарши олган ярим ҳимоячи ҳали ҳам олдингидек ўйнашга ҳаракат қилаётганининг ўзи катта гап.
У жамоанинг чинакам етакчиси ва сардоридир. Мухлислар эса Холматовнинг ҳар бир учрашувда майдонга тушишини исташади. Аммо таркибда кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Куни-кеча “Сўғдиёна”га қарши беллашувда фарғоналиклар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Холматов эса захирадан ўйинни кузатди. Аммо у ҳар доим ҳам захирада қолиб кетаётгани йўқ. Мураббийлар вазиятга қараб Акмални ҳам майдонга туширишяпти. Жиззахликларга қарши учрашувдан сўнг “Нефтчи” етакчисига бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик. 

- Аввало, “Сўғдиёна”га қарши ажойиб ўйин ва ғалаба билан табриклаймиз. Шу куни сизни майдонга тушишингизни кутгандик. Аммо захирада қолиб кетдингз. Бу ҳолатни футболчи сифатида қандай қабул қилдингиз?
- Бу табиий ҳол, футбол шунақа ўйин. Захирада қолган бўлсам, демак айб ўзимда. Балки ўзимни кўрсата олмаётгандирман. 

- Аммо сизнинг иштирокингиздаги ўйинларни кузатганимизда доимо мухлислар олқишлар билан қарши олишаётганига гувоҳ бўламиз...
- Мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатсам, бу албатта ёқимли туюлади. Кимни майдонга туширишни мен эмас мураббий ҳал қилади. Жамоа натижа кўрсатяптими, демак мураббий тўғри қиляпти. Мен ҳеч қачон унинг ишига аралашмаганман ва аралашмайман ҳам.

- “Нефтчи”нинг йирик ҳисобдаги ғалабасидан барчани хурсанд қилди. Захирада қолган бўлсангиз-да, сизнинг кайфиятингиз ҳам чоғ бўлдими?
- Ҳар бир футболчи майдонга тушишни истайди. Хоҳлайсизми-йўқми, 11 нафар ўйинчи тўп суради. Бунга қўшимча равишда учта футболчи захирадан майдонга тушиши мумкин. Бу ўйинда захирада қолганимга келсак, мураббийнинг қарори шундай экан. Балки ўз устимда яхши ишламаётгандирман. Демак, янада кўпроқ ишлашим керак.

- “Нефтчи”нинг мавсумни муваффақиятли бошлагани кўпчиликнинг эътиборини тортяпти. Жамоа етакчиси сифатида бунинг омилларини нимада деб ўйлайсиз?
- Бизда яхши футболчилар йиғилган. Ҳаммаси чин кўнгилдан ўйнайдиган йигитлардир. Бу борада уларга эътироз йўқ. Аммо юқори ўринлардан бирида бўлсак-да, ҳозирданоқ бир нима дейишга эрта. Олдинда яна 24 та ўйин бор. Шунчаки, мана шундай ғолибона руҳни давом эттиришимиз керак. Бунинг учун бундан-да кўпроқ ишлашимиз керак.



- “Машъал”га қарши ўйиндан кейин билдирган фикрларингиз орасида мени ўзига тортгани шу бўлдики, мақсадимиз чемпион бўлиш дея дадил гапиргансиз...
- Ниятимиз чемпионлик бўлиш деганман. Албатта, бу йил чемпион бўламиз деб айта олмайман. Аммо ниятимиз шу. Барибир “Нефтчи” ўз номи билан “Нефтчи”. Шуни алоҳида айтишим керакки, “Нефтчи”ни “Нефтчи” қилган инсон – бу Юрий Саркисян. Биз эса жамоанинг аввалги мавқеини тиклаш учун курашяпмиз. Ҳар бир ўйинда ғолибона руҳ остида ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- 6 та турдан кейин “Нефтчи”нинг мағлубиятсиз давом этаётгани ажойиб натижадир. Агар мавсум олдидан кимдир шу ҳақида айтса, балки ишонмаган бўларди...
- Футболда ҳамма нарса бўлади. Аслида “Сўғдиёна” яхши жамоа. Уларнинг кўрсатган ўйини менга ёқди. Ўтган йили мана шу жамоани ҳам юта олмагандик. Аммо ҳозирданоқ баландпарвоз гаплардан йироқ бўлишимиз лозим. Ахир олдимизда ҳали 24 та ўйин турибди. Мавсум эса эндигина бошланди. Шунчаки, қилаётган ҳаракатларимизни давом эттиришимиз лозим.

- Яқинда 39 ёшни қарши олдингиз. Чемпионатимиздаги энг ёши улуғ футболчисиз.
- Мен ҳеч нимани ҳис қилаётганим йўқ. Фақат ишлашим керак холос. Мени майдонга туширадими-йўқми, барибир ўз устимда ишлашда давом этишим лозим. Агар мураббий истамаса ҳам устимда кўпроқ ишлашга уринавераман. Айбни аввало ўзимдан қидираман. Бунинг учун бошқаларни айблай олмайман. Менда чарчоқ аломатлари сезиляпти деб айта олмайман. Чунки бу нарсани ҳис қилаётганим йўқ. Балки мураббийларга бироз чарчаётгандек кўринаётгандирман. Аммо ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Майдонга тушиб жамоамга ёрдам бериш иштиёқим жуда кучли. “Сўғдиёна” билан учрашувда ўйнамаган бўлсам-да, мухлисларнинг мени ҳам қўллаб-қувватлашларини кутмагандим. Бунинг учун улардан миннатдорман. Мен доим ишқибозлар учун ўйнайман ва ғалабани улар учун қўлга киритамиз. Ҳар бир учрашувда мухлислармизни ғалаба билан қувонтиришга ҳаракат қилаверамиз.  

- Бу фаолиятингизнинг охирги йили эмасми?
- Ҳали бери ўйнагим келяпти. “Нефтчи” учун боримни бериб ғалабаларига ўз ҳиссам тегишини истайман. Агар футболни алдайдиган бўлсангиз, вақти келиб футболнинг ўзи сизни бир четга суриб қўяди. Мураббий ёки футболчини алдаш мумкиндир, аммо футболни ҳеч қачон! Шунинг учун ҳаммага фақат ишлаш кераклигини кўп айтаман. Лекин ҳали яна ўйнамоқчиман.

- Ҳа, бундай хоҳишингиз юқорилиги фикрларингизндан билиниб турибди. Шижоатингиз ҳали ҳам юқори эканлигини сезяпман.
- Мени орқага қайтариб бўлмайди.

- Кейинги ўйин янада жиддий кечади. Чунки бу сафарги рақиб – “Бунёдкор”. Мавсумни мағлубитясиз ўтказаётган жамоанинг ҳақиқий кучи ушбу ўйинда намоён бўлишини ҳамма таъкидламоқда.
- “Нефтчи” олтита турдан кейин яхши натижа кўрсатаётган бўлса, албатта ҳамма бошқача кўз билан қарайди. Ўзимизни етакчи деб айтаётганим йўқ. Аммо футболнинг ўзи шуни кўрсатяптики, ҳозирги кунда етакчилардан бири бўлиб турибмиз. Барибир ҳар қандай жамоа яхши натижалар кўрсатса, дарҳол унга бўлган эътибор ўзгаради. Аммо “Бунёдкор”дан олдин Ўзбекистон Кубогида “Оқ-тепа”га қарши ўйинимиз бор. Шундан кейингина “Бунёдкор” ҳақида ўйлаймиз.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика