RU

Последние новости

02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  0 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  0 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  0 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  0 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  8 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  4 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  19 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0

Акмал Холматов ва Рўзиқул Бердиев – июль ойи лауреатлари! Новости

Акмал Холматов ва Рўзиқул Бердиев – июль ойи лауреатлари!

Журналистлар ўртасида ўтказилган «Июль ойинининг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи» сўровномасида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ярим ҳимоячиси Акмал Холматов ва Қаршининг «Насаф» жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ғолиб чиқди.
Ўзбекистон чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 1 август, пайшанба куни бошланган сўровнома 7 август, чоршанба куни якунига етди. Сўровнома натижаларига кўра, журналистлар жами 10 нафар мураббий ва 14 нафар футболчига овоз беришди.

«Ой ўйинчиси» номи учун курашда «Локомотив» ярим ҳимоячиси Акмал Холматовга тенг келадиган футболчига топилмади. Июль ойида, жумладан, «Бунёдкор»га қарши Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки ўйинида чиройли гол уришга муваффақ бўлган Холматов асосий таъқибчилари – «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Олег Зотеев ва «Олмалиқ» ҳужумчиси Зафар Полвоновни 6 очко фарқ билан ортда қолдирди.

Қайд этиш жоиз, Холматов биринчи марта ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлаётгани йўқ. Айни вақтда «Локомотив» таркибидаги ишончли ҳам чиройли ўйини билан ажралиб турган тажрибали футболчи апрель ойи якунлари бўйича ўтказилган сўровномада ҳам тенгсиз бўлганди.

«Ой мураббийи» номи учун кураш нисбатан кескинроқ кечди ва бунда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев «Локомотив» устози Ҳаким Фузайловдан бир очкога ўзиб кетиб, кетма-кет учинчи марта ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Таъкидлаш жоиз, сўнгги ўйинларда мағлубият нималигини билмай келаётган Бердиев шогирдлари Олий Лига пешқадамлари – «Бунёдкор» ва «Локомотив»га деярли етиб олиб, чемпионлик интригасини янада кучайтиришди.

Ой мураббийини аниқлаш юзасидан ўтказилган сўровномада «Олмалиқ» бош мураббийи Игорь Шквирин учинчи бўлди. Кучли бешликда «Бухоро» устози Тачмурад Агамурадов ҳамда март ва апрель ойларида ойнинг энг яхши мураббийи деб топилган «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси июль ойи кучли бешлиги:
1. Акмал Холматов («Локомотив») – 20 балл.
2. Олег Зотеев («Бунёдкор») – 14 балл.
3. Зафар Полвонов («Олмалиқ») – 14 балл.
4. Сардор Мирзаев («Нефтчи») – 12 балл.
5. Артур Геворкян («Насаф»), Абдураззоқ Жўраев («Навбаҳор») – 7 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси июль ойи бешлиги:
1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 25 балл.
2. Ҳаким Фузайлов («Локомотив») – 24 балл.
3. Игорь Шквирин («Олмалиқ») – 13 балл.
4. Тачмурад Агамурадов («Бухоро») – 11 балл.
5. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 7 балл.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика