Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью
08 авг 2025 16:32
Новости
Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью
Бугун Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтади.
"Қизилқум" аввалги турдаги "Сурхон"га қарши ўйинда на гол уриш, на ўтказишни истамади. "Бухоро" эса ОКМКни Олмалиққа хурсанд кайфиятда кузатиб юборди.
Беш бармоқ баравар эмас, аммо "Қизилқум" ва "Бухоро"нинг Суперлигадаги ўзаро ўйинлар кўрсаткичлари бунинг аксини кўрсатган – 18 тадан ғалаба, 7 дуранг. Фақатгина навоийликлар қўшниларидан кўпроқ гол уришган – 55:49.
Биринчи даврадаги ўзаро ўйинда "Бухоро" 2:0 ҳисобида зафар қучган.

Тахмин. Икки жаҳонгашта, иккита қўшни бўлажак беллашувда бир-бирини хафа қилмаса керак.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии