Акмал Холматов “Нефтчи”га қайтмоқда
05 июл 2014 16:24
Новости
Акмал Холматов “Нефтчи”га қайтмоқда
Фарғоналиклар йўқотишлар ўрнини муносиб ўйинчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.
Олинган маълумотларга кўра, “Нефтчи”нинг собиқ футболчиси Акмал Холматов кутилганидек яна жамоага қайтмоқда. Охирги йилларда Тошкентнинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчи 7 йиллик танаффусдан сўнг яна Фарғона жамоа учун тўп тепадиган бўлиб турибди.
“Темирйўлчилар”нинг ҳозирги устози Вадим Абрамов 38 ёшли ўйинчининг кетишига қаршилик кўрсатмади ва футболчи шу кунларда “Нефтчи” йиғинига бориб қўшилади.
Албатта ўз вақтида “Нефтчи”нинг моторига айланган Холматовнинг яна жамоага қайтиши фарғоналиклар учун шубҳасиз катта плюсдир.

Комментарии