RU

Последние новости

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  1 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Акмал Холматов: "Натижадан хурсандмиз" Новости

Акмал Холматов: "Натижадан хурсандмиз"

“Нефтчи” – “Металлург” жамоалари учрашувини томошабинлар сафида кузатган Акмал Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.
“Нефтчи” ҳамиша ўз олдига катта мақсад ва вазифаларни қўйиб ўйнайдиган жамоа. Бу йилги мавсумни “Нефтчи” бир текисда ўтказа олмаётганди. Ғалабалар кутилмаган мағлубиятлар, кераксиз дуранглар билан алмашиниб турганлиги сабабли ишқибозларнинг кўнгли тўлмаётганди. Шу боисдан ҳам улар бугун биздан фақатгина ғалабани талаб этишди. Учрашувнинг биринчи таймида об-ҳавонинг иссиқлиги ҳар иккала жамоа ўйини сифатига таъсир кўрсатди. Иккинчи таймда эса мухлислар юқори темпли, ҳужумкор футболнинг гувоҳи бўлишди. Бугун ким биринчи бўлиб гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Шукурки, бу вазифани бизнинг жамоа аъзолари уддалашди. Натижадан хурсандмиз. Давралар оралиғидаги таътил арафасида жамоамизга ютуқ сув ва ҳаводек зарур эди. Энди иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз. Қисқа танаффусдан сўнг тиббий кўрикдан ўтамиз. Мен ҳам иккинчи даврадан эътиборан бевосита майдонда тушишимни, жамоадошларимга ёрдамим тегишини сабрсизлик билан кутаяпман. Насиб бўлса мавсумни юқори ноталарда, кучлилар сафида якунлашни мақсад қилганмиз, дейди Акмал Холматов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика