RU

Последние новости

20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  3 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   2 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  8 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  43 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  8

Акмал Холматов: "Диёр Холматов майдонга тушганда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан" Новости

Акмал Холматов: "Диёр Холматов майдонга тушганда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан"

Тақдир чархпалагини қарангки, бир пайтлар катта ёшли мухлислар Акмал Холматовнинг ўйинларидан бахраманд бўлишган бўлса, энди унинг ўғли яшил майдонда жавлон урмоқда.

Таиланд билан ўйиндан аввал Отабек Шукуровнинг жароҳат олгани дилимизни ҳира қилган бўлса, Диёр Холматовнинг дебютидаёқ голга қойилмақом ассистенлик қилгани кўнглимизни шунча кўтарди. Ўз ўғлининг терма жамоа либосида илк бор кўрган Акмал Холматовнинг фикрлари қандай?


- Таиланд билан ўйинни ҳар доимгидек яхши бошладик ва биринчи бўлиб гол урдик. Голгача ҳам хавфли вазиятларимиз етарлича бўлди. Бундан кейин ҳам гол урмасак бўлмасдида. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Биз кучли терма жамоамиз. Буни кўрсатяпмиз ҳам. Биринчи голдан сўнг хотиржамликка берилишдими ёки бошқа сабабми тезда жазоланишди. Хурсанд қилгани яна ўйинга қайтишди ва ғалаба голини уришди. Шу куни Ўзбекистон кучли эди ва ҳақли ғалабага эришди. 

- Диёр Холматовга келсак, унинг учун хурсандман. Ота учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Фикримча, унинг дебюти яхши чиқди. Диёр шунчаки ўз профессионал ишини бажарди, тамом. Ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Пас берган пайтда ва голдан кейинги ҳолатда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан. Ишончим комил, Диёр юртимиз байроғини юқорига  янада кўтаради. Нима бўлганда ҳам ишлашдан тўхтамаслиги керак. Ҳаяжон? Диёр майдонга тушганда албатта менда ҳаяжон бўлади. Нима ҳам дердим хурсандман. 

- Қатар билан ўйинда устунлигимиз ҳамжиҳатликда. Йигитларга ортиқча гап ёки мотивация керакмас. Улар масъулиятни тушуниб туришибди. Тўғри, Қатар мезбон. Лекин бошқа терма жамоалар ҳам Ўзбекистондан қўрқиб турибди. Улар жароҳат олган дўстлари, жамоадошлари учун ҳам ютишлари шарт. Омад ёр бўлсин. 

- Тожикистоннинг бу натижаларини кутилмаган ёки кашфиёт демаган бўлардим, чунки уларда футболга эътибор ошган. Терма жамоа, футболчилар кучайган. Кучли мураббий, яхши психолог, мотиватор ишлаяпти. Иордания билан ўйинда Тожикистоннинг имкониятлари юқори. Яна қайтараман, финалда Ўзбекистон - Тожикистонни кўрсам хурсандчилигимнинг чеки бўлмайди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика