RU

Последние новости

12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  10 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  3 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  58 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  51 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  1

Акмал Шораҳмедов Швеция билан ўйин ҳақида: "Хафа бўлишмасин, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецдан сўнг бундай ҳимоячилар йўқ" Новости

Акмал Шораҳмедов Швеция билан ўйин ҳақида: "Хафа бўлишмасин, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецдан сўнг бундай ҳимоячилар йўқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Швецияга қарши кўрсатган ўйини кўпчилик томонидан илиқ баҳоланди.

Футболчиларимизнинг ишонч билан ҳаракат қилгани, комбинацияларнинг муваффақиятли амалга ошгани ва муҳими кучли рақиб қаршисида ўзларини йўқотиб қўйишмагани эътиборимизни тортган жиҳатларидан бири бўлди, дея оламиз. Хўш, экспет фикри қандай экан? Швеция билан ўйин ҳақида Акмал Шораҳмедовга юзландик. 

- Юқорида таъкидлаганимиздек ўзбек футболи оммаси Швецияга билан ўйинни яхши қабул қилди. Учрашувдан кейинги янграган фикрларнинг аксарияти ижобий. Нима, деб ўйлайсиз футболчилар янги мураббийга ўзларини яхши томонларини кўрсатиш пайида бўлишдими ёки Сречко Катанец қисқа вақтда нимадир янгиликни сингдира олдими?

- Менимча бу ерда мураббийнинг ҳеч қандай гапи рол ўйнамаган. Таркибни тузишда ҳам ўзбекистонлик мураббийларнинг тавсиясидан келиб чиқиб ёндошган, деб ўйлайман. Аввало бу ўртоқлик учрашуви. Битта ўйинга қараб баҳо бериш керак эмас. Олдин ҳам айтганман, бизнинг футбол тезлик ва жисмоний томондан кўпроқ ишлаши керак. Марказий ҳимояга ёшлардан бўйи баланд ва бақувват футболчиларни танлашимиз зарур. Бу ҳамон оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. 4-5 йил олдин бу ҳаракатни бошлашииз лозим. Бўлмасам, марказий ҳимоя муаммоли чизиқ сифатида гавдаланаверади. Қайси мураббий ишлашининг фарқи йўқ. Боиси футболчи 1 ҳафта терма жамоа қолган вақт клуб ихтиёрида бўлади. Швеция футболчиларига қарсангиз анча бақувват. Ўртоқлик ўйинида ҳеч нарса рол ўйнамайди. Кимнинг қандайлигини билиб бўлмайди. 

- Терма жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони билан ўйинга қараганда ўйинимизда қандай ижобий ўзгаришни сездингиз? Шахсан мен футболчиларимизнинг ҳаракатида саросимани сезганим йўқ...

- Менимча солиштириш қийин. Саудияда Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги босқичига чиқиш масаласи бор эди. Ҳар битта хато қимматга тушарди. Бу - ўртоқлик учрашуви. Швеция билан ўйинга қараганда ўша Яманга қарши баҳс қийин бўлганди. Расмий ўйин барибир бошқача. Ўртоқлик учрашувида босим бўлмагани учун футболчилар эркин ҳаракат қилди. Мураббий бирданига зўр қилиб қўйибди, деган гаплар ноўрин. 

- Демак ҳали тўлиқ баҳо беришга эрта...

- Биз Жанубия Корея, Япония, Эрон, Қатар, Австралия каби номдор терма жамоаларни ютишимиз даркор. Мураббийнинг иши камида 2 йилда кўринса керак. 

- Швеция каби рақиблар билан баҳсларда муносиб курашиб ишонч орттириб олинса, сиз айтган терма жамоалар билан ҳайиқмай ўйнасак ҳам бўлади...

- Ишончни клубда орттириб келинади. Терма жамоа клуб эмас-ку, бир йилда 3-4 маротаба ўйнайди. Йил давомида қийин ва кучли ўйинлар орқали футболчи ўсишга эришади.  

- Марказий ҳимоя чизиғида камчиликларимиз борлиги кўринди. Балки Катанец чемпионатимизни кузатиб муносибини топиши мумкин. Сиз қайси марказий ҳимоячиларни номзод сифатида кўрсата оласиз?

- Фикримча ҳимоячиларимиз бўй тарафлама мағлуб бўлишади. Юқорида таъкидлаганимдек бўйи баланд ва жисмоний бақувват футболчиларни тарбиялашга эътибор қаратиш муҳим. Хафа бўлишмасин, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецдан сўнг бундай типдаги ҳимоячилар йўқ. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика