RU

Последние новости

10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  1 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  12 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  4 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  5 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2

Акмал Шораҳмедов: "Олмалиқлик мухлислар иккинчи даврада бизни ёлғизлатиб қўйишмайди" Новости

Акмал Шораҳмедов: "Олмалиқлик мухлислар иккинчи даврада бизни ёлғизлатиб қўйишмайди"

АГМК сардори ва ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов жамоа мавсумнинг иккинчи қисмига кўрган тайёргарлиги, биринчи даврадаги муваффақиятсизлик сабаблари, ички муҳит ва кубокда ўз олдига қўйган мақсади ҳақида клуб матбуот хизмати билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди.

"Биринчи давра якунлангач 2-3 кун ҳордиқ чиқариб, яна тезда ишга киришдик. Мавсумнинг дастлабки қисми муваффақиятли ўтмагани боис, иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида машғулотларни барвақт бошладик. Тайёргарлик ёмон ўтмади. Жамоамиз иккинчи даврага анча "қайноқ" ҳозирлик кўрди. Бунга ҳаво ҳарорати ҳам ёрдамлашиб юбормоқда (кулади). Барча қилган иш ва меҳнатларимиз самараси бу натижага боғлиқ. Агарда иккинчи даврада барчасини изига қўя олсак, унда қилинган меҳнатлар ҳавога учмайди.

Биринчи даврада жамоамизга кескинлик, ўйинда "жаҳл" етишмади. Ички муҳит яхши. Бу борада муаммо йўқ. Футболда асосан жамоа ютиб турганда муҳит зўр бўлади. Ишлар юришмаган пайтда эса ҳақиқий муҳит юзага чиқади. Айнан шу пайт жамоа ўзаро қанчалик бирлашгани кўринади. Бизда ҳаммаси яхши. Иккинчи даврага аъло кайфиятда киришамиз. Агарда натижаларни ҳам яхшилаб, муваффақият кўчасига ўтсак, муҳит янада аъло даражага чиқаверади.

Муҳими, дастлабки ўйинни ғалаба билан бошлаш лозим. Шунда турнир жадвалида биздан тепароқда турган жамоаларга яқинлашиб оламиз. Бу эса уларни енгил нафас олишга қўймаса, бизга янада кўпроқ ишонч бағишлайди.



Исталган жамоада ўзгаришлардан кейин маълум вақт керак бўлади. Янги келганлар эса ўша жамоага кўникиб, мослашиб олишлари учун ҳам вақт талаб этилади. Жамоа мавсум аввалида янгиланди. Янги келган футболчилар ҳозирга келиб анча мослашиб, жамоага кўникиб олишди. Ўйлайманки, мавсумнинг иккинчи қисмида бошқача жамоани кўрамиз.

АГМК ўтган мавсум Ўзбекистон кубогида зафар қучиб, жамоа планкасини кўтариб қўйган. Айни дамда жамоамиз кубок доирасидаги ҳар иккала фронтда кураш олиб бормоқда. Шу боисдан ҳам мазкур мусобақаларда максимал чўққи учун курашиш лозим. Чемпионатда ҳам имкон қадар юқори ўринга кўтарилиш вазифаси турибди.

Жорий мавсум "Пахтакор" қолган жамоаларга нисбатан анча кучли. "Локомотив" уларга рақобат қилишга уринмоқда. Қолган жамоалар даражаси деярли бир-бирига тенг.

Ўзбекистон Кубоги финалларида кетма-кет мағлубиятга учраб келяпман. "Бунёдкор" билан кетма-кет финалларда ютқаздим, ўтган йили "Пахтакор" сафида АГМКга совринни бой бердим. Бу йили мазкур нохуш анъанага чек қўйишни истардим. Ўтган сафар финалда АГМКга ютқазган бўлсам, бу йил энди АГМК билан Ўзбекистон кубогида зафар қучишни ният қилдим.



Олмалиқда чиройли ўйин ва натижа яхши бўлса мухлис кўпаяди. Биринчи даврада томошабинлар ташрифи тушиб кетганига ўзимиз айбдормиз. Бекободда бўладиган ўйинда ғалаба қозониб, кейин уйда "Андижон"ни ютиб, олмалиқлик мухлисларни кайфиятини кўтаришга, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мақсад - уларни стадионга қайтариш.

Томошабинлар қанчалик кўп ташриф буюрса, бу ўша жамоага берилган энг катта устунликлардан бири. Қачонки стадионда муҳит зўр бўлиб, сени олдинга чорлайдиган мухлисларингни ҳис этсанг, чарчаб қолган бўлсангда охирги қувватингни ишлатиб югурасан, жонингни бериб ўйнайсан. АГМКга мухлислар ёрдами керак. Футболчиларнинг майдондаги энг катта илҳом париси - ишқибозлар. Ўйлайманки, олмалиқлик мухлислар иккинчи даврада бизни ёлғизлатиб қўйишмайди", — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Акмал Шораҳмедов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика