RU

Последние новости

09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  7 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  7 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  35 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди” Новости

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди”

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва АГМК клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа етакчиси ва сардори Акмал Шораҳмедов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Дастлаб “Бунёдкор” жамоасига қарши кечган беллашув ҳақида...
- Баҳс икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Боиси, рақибимиз совринли ўринларни қўлга киритиш учун итиляпти. Биз эса, ҳавфли зонага тушиб қолмаслик учун ҳаракат қилмоқдамиз. Суперлигани муноси тарзда якунлашни мақсад қилганмиз.

- Рақиб кучсиз ўйин намойиш этди деб ўйлайсизми?
“Бунёдкор” кучсизланган демаган бўлардим, мавсум якуни арафасида турнир жадвалига таъсир қилувчи очколар жамғарилиши сабаб барча жон-жаҳди билан очко ишлаш учун курашади. Бундай пайтда натижа биринчи даражага чиқади. Мавсум бошига қараганда, жамоаларда пасайиш кузатилади, ўйини у қадар чиқмаслиги ҳам мумкин.

- Давралар оралиғидаги танаффусда жамоага қўшилган янги футболчилар натижаларга не чоғлик таъсир ўтказяпти?
- Биринчи даврада ўрта чизиғимизда айрим муаммолар кузатилди. Элгужа Григалашвили ва Эркин Байдуллаев орқали марказдаги бўшлиқ ёпилди. Григалашвилининг асосий устунлиги ўйинни ўз қўлига олади, шунингдек Жасур Яхшибоев ҳам масъулиятни бўйнига олишдан қочмайди.

- Биринчи даврада берган интервьюингизда Миржалол Қосимов ва футболчиларга вақт керак дегандингиз. Сизнингча жамоа мураббийнинг услубига тўлиқ мослашиб бўлдими..
- Албатта. Доим янги жамоага келган инсонга осон бўлмайди.Устига-устак олдимизда осиё чемпионлар лигаси, плей-офф учрашувлари тургани учун жамоа тез фурсатда тузилди. Футболчилар бир- бирлари билан ўзаро чиқишиб кетиши учун вақт зарур эди. Энди кейинги йил барини олдиндан режалаштириб, юқори вазифаларни қўйган ҳолда иштрок этамиз.

- Миллий терма жамоамизнинг оҳирги икки учрашувдаги ғалабасини алдамчи десак ўринли бўладими? Чунки олдинда бизни осиё грандларига қарши баҳслар кутиб турибди...
- Яман ва Сингапурга тўрт, бешта гол уришимизни олдиндан таҳмин қилгандим. Улар бизнинг даражамиздаги рақиблар эмас. Уларни мағлуб этиш биз учун оддий ҳолат бўлиши лозим. Мазкур босқичдан фикримча, Ўзбекистон ва Саудия муаммосиз ўтади. Ҳақиқий синов кейинги раунддан бошланади.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика