Акмал Рустамов: “Муборакка фақат ғалаба учун борамиз”
02 авг 2016 15:28
Новости
Акмал Рустамов: “Муборакка фақат ғалаба учун борамиз”
Олий лига ўн олтинчи туридан жой олган учрашувлардан бири Муборакда “Машъал” — “Қизилқум” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин шиддатли ва кескин ўтиши кутилмоқда.
Мазкур баҳс олдидан навоийликлар ҳимоячиси Акмал Рустамов фикрлари билан қизиқдик.
— Иккинчи даврани сафарда “Машъал” жамоасига қарши ўйин билан бошлаймиз, — дейди Акмал Рустамов. — Рақибимиз давралар оралиғида ўз таркибига бир қатор янги ўйинчиларни қўшиб олганидан хабаримиз бор. Ўз навбатида жамоамизда ҳам ўзгаришлар юз берди. Мухлислар навбатдаги ўйинда биздан фақат ғалаба кутишмоқда. Буни жамоадошларим ҳам яхши ҳис этиб турибди. Муборакда қийин ўйин кутиб турибди. Шунга қарамай, сафарга ғалаба учун борамиз. Унда муҳим уч очкони қўлга киритиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Похожие новости
20:48
САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди? 0
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии