RU

Последние новости

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

Акмал Рисқуллаев оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз Новости

Акмал Рисқуллаев оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз

Ҳамдардлик билдирамиз.

"Бунёдкор" академиясида мураббий сифатида ишлаб келган Акмал Рисқуллаев оламдан ўтгани муносабати билан, марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Акмал Рисқуллаев 1979 йил 24 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 8 ёшида “Пахтакор” футбол клуби академиясига борган. У ерда 16 ёшгача шуғуллангач, иккинчи лигада “Ватанпарвар” ҳарбий спорт клуби сафида майдонга туша бошлади. Сўнгра Рустам Мирсодиқов уни олий лигага таклиф этди. Акмал 14 йиллик профессионал фаолияти давомида “Шўртан”, “Навбаҳор”, “Локомотив”, “Трактор”, “Динамо”, “Қизилқум” каби клубларда ўйнаган. Шунингдек, Қозоғистоннинг “Ясси Сайрам” жамоасида ҳам бир ярим йил тўп тепган. 

- Футболни танлаб кам бўлмадим. Бир қатор кучли жамоалар шарафини ҳимоя қилганимдан хурсандман. Турли мураббийлар қўл остида шуғулланиб, тажриба орттирдим. Энди ўзим ёшларга сабоқ беряпман, - деган эди Акмал Рисқуллаев. 

2012 йилдан Сергей Лушчан таклифига биноан Акмал Рисқуллаев футболчиликда ўрганган билимларидан фойдаланиб, ёш “қалдирғочлар”га таълим бера бошлаганди. Ўз навбатида, “C” тоифадаги лицензияга эга бўлди. 

“Бунёдкор” академиясида иш бошлаганига кўп бўлмаган Акмал Рисқуллаев маълум муддат 8-9 ёшли тарбияланувчиларга сабоқ берарди ва улар билан Туркиядаги халқаро турнирда биринчи ўринни қўлга киритди. Бу унинг халқаро майдонда мураббийлик соҳасидаги дастлабки унвони  бўлган. 

Шунингдек, 2002 йили туғилган тарбияланувчилари Кореядаги турнирда зафар қучишган. Акмал Рисқуллаев Тошкент шаҳар биринчилигида ўз шогирдларининг имкониятларини юқори баҳолашини ҳам айтиб ўтган эди. Улар орасида айниқса, истеъдодли дея қараётган Отабек Жўрақўзиев, Жасур Жалолиддинов, Диёр Раҳимқулов, Абдурауф Бўриев каби футболчилардан умиди катта эди. 


Акмал Рисқуллаев Абдумажидович

Туғилган санаси: 24.10.1979

Фаолият олиб борган клублари: 

1998 йил - МҲСК

2000-2003 йил биринчи давра - "Трактор" 

2003 йил иккинчи давра - "Динамо"

2004 йил "Ясси Сайрам" (Қозоғистон)

2005 йил биринчи давра - "Локомотив"

2005 йил иккинчи давра - 2006 йил "Шўртан" 

2007-2009 йил биринчи давра - "Навбаҳор"

2009 йил иккинчи давра - 2010 йил - "Қизилқум"


 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика