RU

Последние новости

19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 19:20Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 3:0 (матнли трансляция)  28 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  8 18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  9 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5

Акмал Ортиқов: "Оила аъзоларим ўйинни стадиондан кузатишгани менга қўшимча куч бағишлади" Новости

Акмал Ортиқов: "Оила аъзоларим ўйинни стадиондан кузатишгани менга қўшимча куч бағишлади"

Хабарингиз бор, куни кеча Сoca-Cola Суперлиганинг 7-тури доирасида "Турон" - "Пахтакор" (1:1) учрашуви якунида яйпанликлар дарвозабони Акмал Ортиқов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 Шунингдек, тажрибали дарвозабон Championat.asia талқинига кўра 7-тур рамзий терма жамоасига киритилди ва мазкур турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди. Сайтимиз мухбири "Турон" дарвозабони Акмал Ортиқов билан интервью ташкил этди.

- Сиз "Турон" - "Пахтакор" учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилдингиз. Шунингдек, Championat.asia талқинига кўра рамзий терма жамоага киритилдингиз. Бундай эътироф футболчига қандай мотивация беради?

- Албатта кечаги "Пахтакор" билан ўтган ўйин биз учун омадли кечди. Жамоамиз мураббийлар штаби бу учрашувга бизни алоҳида дастурлар асосида тайёрлаганди. Ўйинда энг яхши деб топилганим менга кейинги ўйинларда куч ва қўшимча иштиёқ бағишлайди. Бундан ташқари бу эътироф менга катта масъулият юклайди, албатта бундай эътирофга муносиб ҳаракат қилишим зарур.

- Ўтган учрашувларда "Турон"да энг кўп танқидлар дарвоза чизиғига бўлаётган эди. "Пахтакор"га қарши ўйинда эса мухлислар олқишига кўпроқ айнан дарвозабон лойиқ кўрилди. Бу натижага қандай эришилди?

- Аввалги ўйинларда хатога йўл қўйиб жамоамизни қийин аҳволга солиб қўйгандим. Хатолардан тўғри хулоса чиқарган холда машғулотларда астойдил ишладик. Меҳнатларимиз самараси кечаги ўйинда ўз самарасини берди. Шу ўринда "Турон"да дарвозабонлар мураббийи вазифасида ишлаб келаётган Бекзод Турғуновнинг хизматларини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. Кейинги ўйинларда ҳам кечаги учрашув каби фаол ҳаракат қилиб жамоамизга сидқидилдан ёрдам беришга ҳаракат қиламан.


 


- Билишимизча, "Пахтакор" билан ўйинни оила аъзоларингиз стадиондан кузатишган. Кечаги ўйиндаги фаоллигингизга мана шу омил ҳам сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Кечаги ўйин жамоамиз учун муҳим аҳамият касб этарди. "Пахтакор"га қарши бўлиб ўтган баҳсни оила аъзоларим бевосита майдондан кузатишгани албатта қўшимча куч ва ғалабага бўлган иштиёқ бағишлади.

- Жамоани олдинда қисқа фурсат ичида 2 та муҳим ўйин кутиб турибди. 10 май куни АГМК, 13-куни эса "Қизилқум" билан ўйнайсизлар. Шу учрашувлар ҳақида нималарни айта оласиз?

- Кейинги ўйинлар "Турон" учун жуда муҳим. Олдиндаги учрашувларда насиб бўлса тарихий ғалабамизни қўлга киритган холда мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб ўйлайман.

- Акмал Ортиқов машҳур дарвозабонлар орасида кимни ўз идеали сифатида кўради?

- Авваллари машҳур дарвозабонлардан Икер Касильяснинг ўйинларини мириқиб томоша қилардим. Ҳозирда Кейлор Наваснинг ҳаракатларини кузатиб бораяпман.

- "Турон" мухлисларига қандай тилакларингиз бор?

- Биласизми, бу мен учун энг муҳим савол. "Турон" мухлислари шахсан мендан сўрасангиз энг зўри. Best of the best. Уларга ҳамиша соғлиқ-саломатлик тилайман.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика