Акмал Ортиқов “Навбаҳор” билан хайрлашди
03 авг 2016 17:48
Новости
Акмал Ортиқов “Навбаҳор” билан хайрлашди
Мавсум биринчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказиб, иккинчи даврага ҳам жамоамиз сафида тайёргарлик кўрган дарвозабон Акмал Ортиқов бугун “Навбаҳор” билан хайрлашди.
Наманган тарбияланувчиси ҳисобланган Ортиқов катта эҳтимол билан иккинчи даврани “Олмалиқ” сафида ўтказади. Ўтган мавсум иккинчи қисмида дарвозабон айнан “Олмалиқ” клубидан “Навбаҳор”га қайтарилганди. Ортиқов биринчи давра давомида саккизта ўйинда майдонга тушганди. Бундан ташқари Акмал кеча бўлиб ўтган “Локомотив” ва “Навбаҳор” ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлимида ҳам “Навбаҳор” дарвозасини қўриқлаганди. Акмал Ортиқовнинг кейинги фаолияти “Навбаҳор” футбол клуби ва жамоа мухлислари номидан омад тилаб қоламиз.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии