Акмал Абдураҳмонов: "Тошкентга ғалаба учун келдик"
27 мая 2016 10:28
Новости
Акмал Абдураҳмонов: "Тошкентга ғалаба учун келдик"
Ушбу тур доирасида “Обод” жамоаси Жиззахнинг “Суғдиёна ” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин олдидан “Суғдиёна ” жамоаси ҳужумчиси Акмал Абдураҳмонов фикрлари билан қизиқдик.
- Кубокда Муборакнинг “Маъшал” жамоси билан бўлиб ўтган уйиндан сўнг жиззахлик мухлислар сиз ҳақингизда илиқ фикрлар билдиришди. Бунга мунособатингиз қандай?
- Аввало уша ўйин учун мухлислардан узр сўраймиз. Биз жуда ҳаракат қилдик, аммо омад етишмади. Мухлисларга эса катта раҳмат айтаман ва менинг мақсадим гол уриш. Мақсадимга эришиб, мухлисларнинг менга билдирилган ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.
- “Обод” жамоасига қарши бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бизни жуда оғир уйин кутаяпти бу ҳаммага маълум. “Обод” жамоаси яхши шаклланган жамоа. Мағлубиятдан сўнг бор эътиборимизни ушбу беллашувга қаратдик. Жамоадошларим ҳаммаси яхши кайфиятда. Биз қўлимиздан келганча харакат қиламиз. Мақсадимиз битта биз Тошкентга ғалаба учун келдик ва турнир жадвалидаги ўз ўрнимизни мустаҳкамламоқчимиз.
Дилдора Холбоева суҳбатлашди
Комментарии