RU

Последние новости

22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  1 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  9 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  21 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  52 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4

"AKFA билан янада кўп юлдузлар": J-United Cup ҳаками 3-турдан аввал Роналду иштирокидаги ўйинни бошқариб келди Новости

"AKFA билан янада кўп юлдузлар": J-United Cup ҳаками 3-турдан аввал Роналду иштирокидаги ўйинни бошқариб келди

Иккинчи тур сенсациядан ҳоли бўлмади. 2021 йилги мавсум финалчиси "Jomiy-2" жамоаси "Simfoniya"га 1:0 ҳисобда мағлубиятга учраб гуруҳдан чиқиш имкониятидан деярли маҳрум бўлди.

Жамоа гуруҳдан чиқиши учун яна битта сенсация бўлиши керак. Унинг учун "Benkam" - "Sinfoniya" учрашувида мезбонлар йирик ҳисобда мағлуб бўлиши, жомийликлар эса йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак бўлади. Афтидан мураббий жамоани яхши тайёрлай олмаган, акс ҳолда амалдаги финалчи гуруҳда қолиб кетмасди. 




Биринчи турда аламли мағлубиятга учраган "AKFA United" бу сафар "Avalon" дарвозасига 6 та гол урди. Улар гуруҳдан чиқишлари учун "Benkam-2" жамоасини мағлубиятга учратишлари керак бўлади. "Benkam-2" айни пайтда 6 очко билан гуруҳда пешқадам. Мазкур ўйиндаги дуранг ҳам уларнинг фойдасига ишласа, "AKFA"га фақат ғалаба керак бўлади.


2-тур. 16/17 сентябрь.

AKFA Plast - Aksessuar Texnopark 2:0

Texnopark - Artel Sales 2:0

Artel Head Office - Benkam-1 0:5

Simfoniya - Jomiy-2 1:0

AKFA United - Avalon 6:1

Imzo - Benkam-2 0:1

Central Asia Univesity - AKFA Lighting 1:0

TPA Rohat - Artel Next 3:0


2-тур ўйинларидан кейинги турнир жадвали. 1-тур ўйинлари бу ерда.


Ташкилотчилар мусобақа савиясини ошириш мақсадида энг яхши ҳакамлардан фойдаланяпти. Биринчи турда ишлаган Тимур Гайнуллин куни кеча Эронда бўлиб ўтган "Персеполис" - "Ал Насср" (0:2) ўйинида қанот ҳаками сифатида ишлади. Мазкур ҳакам Шавкат Насибуллаев билан тандемда мусобақани бошқаряпти. 



Эртанги тур учрашувлари 1/4 финал масаласини ҳал қилади. "Ёнадиган" ўйинларни кўришни истасангиз, "Central Asia Univesity"га ташриф буюринг.  


Анонс. 3-тур. 23/24 сентябрь.

Artel Sales - AKFA Plast

AKFA Lighting - TPA Rohat

Aksessuar T-Park - Texnopark

Avalon - Imzo

Jomiy-2 - Artel Head Office

Benkam-1 - Simfoniya

Artel Next - Central Asia Univesity

Benkam-2 - AKFA United


Мусобақада икки нафар футболчи, Элбек Иброҳимов (Avalon) ва Дониёр Эргашев (TPA Rohat) 7 та гол билан "бомбардирлар" пойгасида етакчилик қилишмоқда.


2-турнинг эсда қоларли вазиятларини томоша қилишингиз мумкин.


AKFA Championat.Asia сайтининг декабрь ойида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати сафарига бош ҳомийси.

AKFA билан янада кўп юлдузлар!


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика