RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Акбар Тўраев: "Дубайдаги йиғин яхши бошланди" Новости

Акбар Тўраев: "Дубайдаги йиғин яхши бошланди"

Теги :  Бунёдкор
"Бунёкдор" клуби 16 январь куни Дубайдаги йиғинни бошлади.

Куни кеча "қалдирғочлар" Россия премьер-лигасида иштирок этаётган "Анжи" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Биз "Бунёдкор" дарвозабони Акбар Тўраев билан боғланиб йиғин ва "Анжи"га қарши баҳс ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Дубайдаги йиғин режага кўра бошланди. Кунига 2 маҳал машғулот ўтказаяпмиз. Эрталабки машғулотлар асосан қумда бажарилмоқда, жисмоний ҳолатни яхшилашга эътибор қаратилмоқда. Кечки пайт "Ал Шааб" академиясига қарашли майдонда шуғулланаяпмиз. Тактика машғулотлар ўтказилмоқда. Таркибда ҳеч қандай йўқотиш йўқ, барча соғ-саломат. Барча машғулотларда бор кучи билан ишламоқда".



"Анжи" билан ўйинга келсак мураббийлар бу ўйинда барча футболчиларга имкон беришди. Ҳар бир бўлимда икки хил таркиб ўйнади. Менимча ўйин ёмон бўлмади. Мураббийларнинг кўрсатмаларини бехато бажаришга уриндик. Қувонтираётгани ёшлар ҳам жамоага тезда қўшилиб кета олишди. Улар ҳам асосий таркибга лойиқ эканликларини кўрсатишмоқда. Олдинда яна 5та назорат ўйини бор. Барча эътибор 9 февраль кунги "Ал Шабаб"га қарши ўтадиган плей-офф ўйинига қаратилган", - дейди Акбар Тўраев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика