RU

Последние новости

12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  2 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  33 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1

Акбар Тўраев: “Чиндан ҳам пенальти бор эди” Новости

Акбар Тўраев: “Чиндан ҳам пенальти бор эди”

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" (2:1) учрашувидан сўнг Акбар Тўраев микст-зоанада ўз фикрларини билдирди.
"Бугун томошабинбоп ўйин бўлди деб ўйлайман. Ҳавфли вазиятларга бой ўйин бўлди. Иккала жамоада ҳам яхши имкониятлар бўлди. Рақибнинг ўйинини ўрганиб чиққанимиз туфайли ҳам, кўпроқ қарши ҳужум тактикасига таянган ҳолда беллашувни бошладик. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди ва ғалаба қозониб, мухлисларни ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз. Бизни қўллаб турган барча ишқибозларга ташаккур", - дейди Тўраев.

- Учрашув аввалида “Бунёдкор” нисбатан ҳимоявий футбол намойиш этди. Бу мураббийларнинг аниқ кўрсатмаси туфайлимиди?   
- Биз рақибни обдон ўрганиб чиқдик. “Ал Жазиранинг” 7-8 та ўйинининг видеолавҳаларини кўрдик. Дарҳақиқат, мураббийимиз ўйин аввалида эҳтиёткор ўйин намойиш этишни талаб қилган эди.

- “Ал Жазира” “қалдирғочлар” кутган ўйинни намойиш эта олдими?
- Жамоанинг энг кучли футболчилари ҳужумда жамланган эди. Гол қўйиб юбормасак, вазиятларимиздан фойдаланишимизга ишонгандик. Бу осон бўлмаслигини билгандик, лекин рақибдан камроқ гол қўйиб юбордик ва вазифани уддалай олдик.  

- Рақибнинг асосий “қуролларидан” бири Мирко Вучиничнинг таркибда ва хаттоки ўйин қайдномасида ҳам йўқлиги “Бунёдкорнинг” учрашув учун танлаган тактикасига таъсир кўрсатдими?
- Йўқ, бу Осиё Чемпионлар Лигаси ва унда қатнашувчи жамоаларнинг ҳеч бири кучсиз эмас. У Вучинич бўладими, ёки бошқаси бунинг унчалик фарқи йўқ. Бу ерда ҳамма профессионал ва таркибдаги бошқа футболчилар ҳам Осиё футболида ўзларига яраша номга эгалар.

- Пенальти белгиланган вазиятга муносабатингиз...
- Ўша вазиятда ростан ҳам қоидани бузгандим. Албатта атайин эмас, мен тўпга аввал етиб бормоқчи эдим, лекин менга бир қадам етмай қолди ва рақиб чаққонлик қилди .  
   
Омонбой Тўхтамирзаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика