RU

Последние новости

21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  1 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0

«Ажойиб футбол атмосфераси бўлди, дуранг учун «Динамо» мухлисларидан узр сўрайман» – Абрамов дуранг ва Самарқандга футбол қайтгани ҳақида Новости

«Ажойиб футбол атмосфераси бўлди, дуранг учун «Динамо» мухлисларидан узр сўрайман» – Абрамов дуранг ва Самарқандга футбол қайтгани ҳақида

Суперлига 12-тури доирасидаги «Динамо» - «Андижон» учрашувидан кейин Вадим Абрамов стадионни тўлдирган минглаб мухлисларга миннатдорчилик билдириб, дуранг учун узр сўради.

- Афсуски ғалаба қозона олмадик, Самарқандда ажойиб футбол атмосферасини яратган мухлислардан узр сўрашни истардим, байрамга яраша натижа бўлмади. Ютиш керак эди, аммо биринчи бўлимда яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Айниқса, қарши ҳужумларда хавфли эдик, аммо иккинчи голни ура олмадик. Иккинчи бўлимда эса Ягр яккама-якка вазиятдан фойдаланишда омад ундан юз ўгирди. Сен урмасанг рақиб уради, дейишади. Шундай бўлди. Адашмасам, ягона зарбаси голга айланди. Шунақаси бўлиб туради. 

Бугунги ўйинда стадион тўлди, очилиш маросими эди, қолаверса Самарқанднинг бир қатор таниқли тадбиркорлари шу ерда эканини кўрдик. Бу жамоага қўшимча босим юкламадими?

- Очилиш баҳси ўйинчиларга бироз босим юклаши табиий, чунки одатдаги ўйинимизни тўлиқ ўйин давомида кўрсата олмадик. Шунга қарамай, биринчи бўлимда вазиятлар ярата олдик, аммо иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Самарқандлик мухлислар бугунги футбол байрамида ғалабага ҳақли эдилар. Стадион сўнгги дақиқагача қўллаб-қувватлади, ўйиндан кейин олқишлади, демак ўйинимиз уларга қай даражада бўлса ҳам ёққан бўлса керак. Кейинги ўйинларга уларни хурсанд қилишга интиламиз.

Иккинчи даврада жамоа таркибини кучайтириш режаларингиз борми?

- Албатта, бундай режалар бор. Янги ўйинчилар билан таркибни кучайтиришга умид қиламиз. Бунга номзодлар ҳам бор. 

Шоҳрухбек Абдураҳмоновни «Динамо»га қайтариш режангиз борми?

- Йўқ, биз бошқа клубга тегишли ўйинчилар ҳақида гапира олмаймиз. Унинг «Сўғдиёна» билан шартномаси бор.

Ҳисобда олдинда бораётганда ғалабани сақлаб қолиш учун ҳимоявий ўйнаш режангиз бормиди?

- Бундай режа бўлганида ҳам тушуниш керак – бу ғалаба келтиришига кафолат йўқ. Айниқса, бўйдор ўйинчиларга эга, стандартларда яхши ўйнайдиган «Андижон»дек рақибга қарши. Яримҳимояда ўйинни назорат қила олмадик, йигитлар таваккал қилишга журъат қила олишмади. Шу боис ўзгаришлар қилдик. Таваккал қилишдан қўрқмаслик керак. Мен одатда футбол ўйнашдан қўрқадиган ўйинчиларга эътироз билдираман. Хато ҳаммада бўлади, аммо футбол ўйнашдан қўрқмаслик керак. 

«Сўғдиёна»га қарши кейинги ўйин? Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика