RU

Последние новости

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  2 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  7 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  4 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

"Аждарлар" ОЧЛда парвозга тайёрми? Осиё ўйинларига кимлар чақирилди? Рўзиқул Бердиев билан интервью Новости

"Аждарлар" ОЧЛда парвозга тайёрми? Осиё ўйинларига кимлар чақирилди? Рўзиқул Бердиев билан интервью

Жорий мавсумда ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этадиган "Насаф" тайёргарликнинг сўнгги қисмини Анталияда олиб бормоқда.

Қарши клуби бугун Анталияга етиб келди ва ҳозирликни бошлади. Тайёргарлик жараёнлари ҳақида жамоа устози Рўзиқул Бердиев сайтимизга фикрларини билдирди.

- ФИФА кунлари доирасида юзага келган танаффусда ОЧЛга тайёргарлик жараёни қандай кетяпти? Анталиядаги йиғин ҳақида нима дея оласиз?

- "Турон" билан учрашувдан сўнг йигитларга 5 кун дам бердик. 7 сентябрь куни йиғилиб, 12 сентябргача шуғулландик ва ОКМК билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. 

-  Таркибдаги барча футболчилар шай ҳолатдами? Чавес ва Жигаурида жамоага мослашиш жараёни ортда қолдими?

- Барча футболчилар тайёр. Фақат терма жамоалардаги футболчиларимиз йиғинларни энди якунлашди. Улар бугун ихтиёримизга келиб қўшилади. 3 кун биргаликда машғулот ўтказиб, ОЧЛ баҳсига йўл оламиз. Туркия орқали Иорданияга етиб бориш биз учун энг маъқул вариант бўлди, дея оламан. Туркиядан Иорданияга парвоз 1,5 соатни ташкил қилади. 

- Осиё ўйинларига "Насаф"дан Алибек Давронов ва Абдувоҳид Неъматов чақирилган. Улар "Насаф" учун муҳим футболчилар ҳисобланади. ОЧЛ учрашуви олдидан бу катта йўқотиш эмасми?

- Чавес ва Давронов биз билан бирга бўлмайди. Аргентиналик ҳужумчи жароҳатини тўлиқ тикламади ва Тошкентда қолди. Давронов Осиё ўйинларига боради. Биз Тимур Кападзедан Абдувоҳидни қолдиришни илтимос қилдик. Биз биргина Умид Эргашев билан қолиб, таваккал қилишни истамадик

- Анталиядаги қисқа йиғинда назорат ўйини ҳам ўтказиш режада борми?

- Анталияда биз фақат машғулот олиб борамиз. Ўйин ўтказиш муҳим эмас. Терма жамоа футболчилари иқлимга мослашиб олишлари учун ҳам бу нарсани шарт, деб ҳисобламадик. 

- Октябрь ойида футболчилар ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказишади. Улар мавсум охиридаги юкламалар ва босимга тайёрми?

- Ўйлайманки, жисмоний тайёргарлик масаласида муаммо бўлмайди. Мавсумни охиридаги тиғиз тақвимдан муваффақиятли ўтиб оламиз. Таркибда етарлича футболчилар бор. Фақат олдимиздаги ўйинларга эътибор қаратилади. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика