RU

Последние новости

20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср (матнли трансляция)  75 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6

Айбек Нурбоев: “Раҳбарият томонидан муносабат ўзгарган” Новости

Айбек Нурбоев: “Раҳбарият томонидан муносабат ўзгарган”

Нукуслик футболчи Айбек Нурбоев жорий мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилмоқда. 26 ёшли ҳимоячи жамоада янги жамоасида ҳам ўз ўрнини топа билди ва ҳар бир баҳсда майдонга тушиб келмоқда.
Лекин унинг жамоасининг ишлари яхши кетмоқда дея олмаймиз. Чунки “Бухоро” олий лигани тарк этиш ҳавфи остида турибди. Яқинда Нурбоев билан суҳбатлашиб шу ва бошқа саволларга жавоб олдик.

- Агар қарши бўлмасангиз, суҳбатимизни ноодатий савол билан бошлаймиз. Исмингизни ёзилиши аслида қандай?
- Нукусдан бўлганим учун қорақалпоғистонликлар Айбек деб чақиради. Ўзбекистонда эса Ойбек деб мурожааат қилишади. Паспортимда эса Айбек ёзилган.

- Ҳа, тушунарли. Бу йилги мавсумни “Бухоро”да ўтказмоқдасиз. Айтингчи бу ердаги фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?
- Клуб ёқди. Билсангиз керак, охирги вақтларда кўп ўзгаришлар юз бермоқда. Мураббийлар алмашинуви бўлди. Қолаверса ички муҳит ҳам бироз ўзгарган.

- Бугунги кунда ички муҳит қай даражада?
- Ҳозир бу борада ҳаммаси яхши деб айта олмайман. Чунки кўп нарсалар ўзимга ва футбол ўйнашимга ҳалақит бермоқда.

- Аниқроқ айтганда, нималарни бу борада кўрсатган бўлардингиз?
- Ички муҳит ўзгариб кетди. Шунингдек раҳбарият томонидан ҳам нисбатан эътибор яхшимас. Тўғри гап ҳеч кимга ёқмаса керак...

- Ушбу интервьюни клуб раҳбарияти ўқигач, сизга бўлган муносабати янада ўзгариб қолса керак?
- Ҳа, бўлишим мумкин. Лекин бу ҳақиқат. Муносабат ўзгариб қолишидан қўрқмайман. Лекин мавсумни кўнгилдагидек якунлашни истардим.

- Ҳозир кўпчилик футболчилардан бундай дангал жавобларни олиш қийин бўлиб кетди...
- Нима демоқчи эканлигингизни тушундим. Ҳаммани ўз фикри бор. Балки айримлар ростини айтгани чўчиса керак. Шунинг учун тинчроқ юришни истаб, ҳаммасини очиқ-ойдин гапирмайди.  

- Эдгар Гесснинг истеъфосига қандай муносабатдасиз?
- Мавсум охирига қадар Эдгар Яковлевичга имконият бериши керак эди, деб ўйлайман.

- Бу мураббий сизда қандай таассурот қолдирди?
- Гесс тажрибали ва шу билан бирга анча талабчан мураббий эди. Германиялик бўлгани учун ҳам бизга кўпроқ немис мактаби талабларни қўярди. Очиғи, биз бунга тайёр эмасмиз, ҳозирча. Мураббий сифатида илиқ таассурот қолдирди. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман.

- Қандай фикрдасиз, туркманистонлик мураббий Сеид Сеидов эндиликда жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кета оладими?
- Бу борада унга қийин. Нафақат Сеид Юсуповичга,  балки биз футболчиларга ҳам осон кечмайди. Шахсиз фикрим бундай қийин холатдан чиқиб кетса бўлади. Бунинг учун ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Қолган учрашувларда очко йўқотмаслик керак.

-  “Бунёдкор” билан ўйинда “Бухоро”ни йирик ҳисобда мағлуб бўлишини кўпчилик кутмаганди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Сабаб шуки, ўзимизнинг йўл қўйган хатоларимиз эвазига шундай бўлди. Агар ўйинни кўрган бўлсангиз, биринчи бўлимда гол уришимиз учун бир нечта қулай имкониятлар бўлди. Иккинчи бўлимда эса қўпол хатоларимиз туфайли ўзимизга-ўзим гол олиб келдик. Тўғриси, ўзим ҳам бундай бўлишини сира кутмагандим. Фаолиятимдаги биринчи йирик мағлубият бўлди.

- Бу мағлубият кейинги ўйинларга тайёрланиш учун руҳий томондан салбий таъсир ўтказса керак?
- Ҳа. Лекин биз тезроқ унитишга ҳаракат қиляпмиз.

- “Бухоро”да келажагингизни қандай кўрмоқдасиз?
- Ҳозирча бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ. Агарда олий лиганинг бошқа кучлироқ клубларидан таклиф бўлса, кўриб чиқишим ҳам мумкин. Йил охирида “Бухоро” билан амалдаги шартномам ўз кучини йўқотади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика