RU

Последние новости

05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  29 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  19 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  15 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  34 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  34

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвай бизни ҳар жабҳада мағлуб этди» Новости

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвай бизни ҳар жабҳада мағлуб этди»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Уругвай терма жамоасини чиройли ғалаба билан табриклади.
29 июнь, шанба куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Анталиянинг Акдениз университети стадионида Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўзбекистон ёшлари учун омадсиз келган баҳсда Уругвай ёшлар терма жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Уругвай терма жамоасини бугунги чиройли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз бугун биздан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Уругвайга қарши учрашувнинг биринчи бўлими ўрталарида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг етакчи марказий ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Айнан Искандеров майдонни тарк этганидан сўнг уругвайлик футболчилар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бироқ бош мураббийнинг фикрича, ушбу мағлубиятда Искандеровнинг майдонни эрта тарк этгани ҳал қилувчи роль ўйнагани йўқ.

«Уругвай терма жамоаси ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўрганини бутун ўйин давомида намойиш эта олди. Рақибимиз бизни ҳар жабҳада мағлубиятга учратди. Қайсидир маънода, Уругвай бугун бизга қандай ўйнаш кераклиги борасида дарс берди. Шогирдларим ёмон ўйнади, демоқчи эмасман. Модомики, шогирдларим ёмон ўйнаган экан, бу фақат ва фақат менинг хатоим», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоасига қарши ўйинда қайд этилган йирик мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиб улгурган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика