RU

Последние новости

17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  0 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  0 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  2 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2

Аҳмад Ҳалил: "Насаф" билан ўйинда биз ғалабага муносиб ўйнадик" Новости

Аҳмад Ҳалил: "Насаф" билан ўйинда биз ғалабага муносиб ўйнадик"

7 апрель куни "Насаф" ўз майдонида "Ал Аҳли"ни қабул қилди ва кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашув якунлангандан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Аҳмад Ҳалил миск-зонада журналистлар саволларига жавоб берди.

"Ажойиб натижадан ҳаммамиз хурсандмиз. Кичик ҳисобда бўлсада ғалаба қозонганимиз бизга уч очко берди. Жуда ҳам қизиқарли ўйин кўрдик деб ўйлайман. Биз ғалабага муносиб ўйнадик. "Насаф" ҳимояда кучли ўйин кўрсатди. Ўз майдони ва мухлислари қаршисида яхши ўйин кўрсатиб берди деб ўйлайман. ОЧЛда осон ўйин бўлмайди. Биз ғалаба учун келдик ва буни уддаладик. Ўзбекистон ва Қаршига кутиб олишдаги меҳмондорчилиги учун миннатдорчилик билдираман" , -дейди Аҳмад Ҳалил ўйин борасида.

- Осиё кубоги тўпурарларидан бири Аҳмад Ҳалил  кўплаб вазиятларни йўққа чиқарди?

Йўққа чиқарди ? Ҳа, буни тан оламан. Менда икки марта жуда қулай вазият бўлди. Мендан шунчаки омад юз ўгирди. Шунга қарамай вазиятларни яратишда бизни жамоа яхшироқ ўйнади. Кичик ҳисоб бўлса ҳам бу барибир ғалаба.

- "Насаф" устидан қозонилган ғалаба "Ал Аҳли"ни гуруҳдаги вазиятини бироз бўлсада яхшилади. Бу борада нима дея оласиз?

Бу ўйиндаги мағлубият ёки дуранг бизни жамоада гуруҳда қолиб кетишимизга сабаб бўлиши мумкин эди. Шу боис фақат уч очко бизни қониқтирди. Ўйин бошидан ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Вазиятимиз ёмон эмас лекин ҳали олдинда икки тур бор. Бу ўйинлар ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. "Ал Аҳли" жуда ҳам қийин гуруҳда ҳозир иккинчи поғонада ва бу ёмон эмас.

- Гуруҳдаги вазият ҳақида нима дея оласиз? "Ал Аҳли" гуруҳдан чиқишни уддалай оладими ?

Биз ОЧЛда чемпион бўлмоқчимиз. Шу боис қолган икки ўйинда ғалаба қозонсак, гуруҳни пешқадам сифатида тугатишимиз ҳам мумкин. Ўйлайманки "D" гуруҳи энг кучли гуруҳларда. Бу гуруҳдан чиққан жамоа ғолиблик учун курашади. Айни вақтда ҳамма жамоанинг гуруҳдан чиқиш имконияти тенг. Қаттиқ ишлашимиз керак боиси вазият жуда қийин.

- Осиёнинг энг яхши ўйинчиларида бири Аҳмад Ҳалил нима учун Европада ўйнамайди ?

(кулиб). Ҳозирча "Ал Аҳли" билан шартномам бор ва бу ерда барчаси мени қониқтирмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика