RU

Последние новости

19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  0 19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  4 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  7 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  11 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0

Аҳмад Агамуродов: Учрашувга аниқ режа ишлаб чиққандик Новости

Аҳмад Агамуродов: Учрашувга аниқ режа ишлаб чиққандик

Осиё Кубоги 2-тури доирасида Туркманистон - Эрон термалари иштирокидаги баҳсдан кейин туркманистонликлар бош мураббийи Аҳмад Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

-  Бугунги учрашувга аниқ ва мақсадли режа тузган эдик. Футболчиларим кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ғалабадан жуда хурсандман.

-  Ҳозиргача икки учрашувда иккита кучли терма жамоага қарши ўйнадингиз ва бугунги ўйиндан кейин улардан қай бири кучли деб ўйлайсиз?

-  Биласизми, ушбу мусобақадан олдин гуруҳ босқичига қуръа ташланганда, танишларим ушбу мусобақадаги рақиблардан нечта гол ўтказиб юборасизлар деб сўрашган эди (кулади). Шукрки, бугун уларни уялтирдик. Бугун мен жуда бахтлиман. Иккала рақиб нафақат гуруҳнинг балки Осиё қитъасининг гранд терма жамоаларидир. Биз бугун улардан қолишмаслигимизни барчага исботладик. Иккала ўйинни таҳлил қиладиган бўлсак, иккаласи ҳам жуда кучли терма жамоаларидир.

-  Футболчилар қачон, қайси дақиқадан бошлаб ғалаба қозонишлари мумкинлигига ишона бошлашди?

-  Темур Чориев (энг яхши ўйинчи): Иккинчи бўлим ўрталарида рақибимизни айрим нозик нуқталарини илғай олдик. Шу дақиқаларда рақибимизни ютишимиз мумкин деган ишонч пайдо бўлди.

-  Ўзингизнинг бугунги ўйиндаги ҳаракатларингизни қандай баҳолайсиз? Бугунги ўйиндаги ғалаба, сизга ва бошқа жамоадошларингиз учун қандай аҳамият касб этади. Мухлисларга айтар гаплар, тилакларингиз борми?

-  Темур Чориев (энг яхши ўйинчи): Аввало, мураббийимиз менга бугунги учрашувда ишонч билдиргани учун раҳмат. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қилдим. Бу ғалаба барчамиз учун катта аҳамиятга эга. Бу тарихий ғалаба биз учун жуда қадрлидир. Мухлисларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришганини биламиз. Нафақат юртимиз балки, шу ердаги мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаб турганини ҳис қилдик.

-  Мейлис Дейниев жуда яхши дриблингга, тезликка эга футболчи. Унинг потенциалини бошқалардан яхшироқ биласиз ва айтингчи, у навбатдаги Артур Геворкян бўла оладими?

-  Мейлис Дейниев ҳозирда “Аҳал” клуби шарафини ҳимоя қилади. У жамоаси билан ОЧЛда майдонга тушди. У етарлича иқтидор ва тажрибага эга. Ўйлайманки, ундан яхши футболчи чиқади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика