Агуэро "Барселона"дан кетмоқчи эмас
07 авг 2021 23:57
Новости
"Барселона" ҳужумчи Серхио Агуэро Месси клубни тарк этгандан сўнг ҳам Каталонияда қолади. Marca нашрининг хабар беришича, Агуэро Мессининг кетганига қарамасдан "Барселона" таркибида тўп суриш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро "Барселона"га айнан Месси сабаб ўтгани айтилаётганди. Аммо, 6 август куни Лионель Мессининг клуб билан шартнома имзоламаслиги ойдинлашди. Шундан сўнг, матбуотда Агуэро ушбу қарордан ҳафсаласи пир бўлгани ва клубдан кетмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Комментарии