RU

Последние новости

17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  2 17:30Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  3 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  13 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  14 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  9 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2

АГМКнинг Суперлигадаги таҳлилий статистикаси Новости

АГМКнинг Суперлигадаги таҳлилий статистикаси

АГМК клуби матбуот хизмати жамоасининг Суперлига-2020 мавсуми якунларига бағишланган таҳлилий-статистик материални ҳавола қилди.

Олмалиқликлар учун тарихий мавсумга айланган чемпионатда АГМК 26 ўйин ўтказди ва уларда 14 ғалаба, 7 дуранг ва 5 мағлубият қайд этди. АГМК жорий мавсумда чемпионатдаги барча жамоалардан очко олишга эришди. Энг кам очко чемпион "Пахтакор" ва "Металлург"дан олинди. Энг кўп очко, яъни ҳар иккала ўйинда мағлуб этилган рақиблар: "Бунёдкор", "Машъал", "Қизилқум", "Сурхон" ва "Андижон".


1-ўриндаги "Пахтакор"дан — 1 очко

2-ўриндаги "Насаф"дан — 3 очко

4-ўриндаги "Бунёдкор"дан — 6 очко

5-ўриндаги "Қўқон-1912"дан — 3 очко

6-ўриндаги "Сўғдиёна"дан — 2 очко

7-ўриндаги "Металлург"дан — 1 очко

8-ўриндаги "Навбаҳор"дан — 2 очко

9-ўриндаги "Локомотив"дан — 3 очко

10-ўриндаги "Машъал"дан — 6 очко

11-ўриндаги "Қизилқум"дан — 6 очко

12-ўриндаги "Сурхон"дан — 6 очко

13-ўриндаги "Андижон"дан — 6 очко

14-ўриндаги "Бухоро"дан — 4 очко 


АГМК Суперлигадаги 53,8% ўйинларни ғалаба, 26,9% дуранг ва 19,2% мағлубият билан тугатди.

АГМК жорий мавсум 11 ўйинни сафарда ва 11 учрашувни уйда ўтказди. Қолган 4 беллашув эса нейтрал майдонда бўлди. Хусусан уйдаги ўйинларда фақатгина "Пахтакор"га имконият бой берилди ҳамда "Металлург" ва "Сўғдиёна" билан баҳсда дуранг қайд этилди. Қолган 8 беллашувда ғалаба тантана қилинди. Сафарда эса "Металлург", "Насаф", "Қўқон-1912" ва "Локомотив"га ютқазилди. "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйналди. Қолган ўйинларда ғалаба тантана қилинди. Марказлашган 4 турда эса 2 ғалаба ва 2 дуранг қайд этилди.

АГМК чемпионатни ўз тарихидаги энг яхши натижага айланган 3-ўрин билан якунлади. Шунингдек, жамоа сафардаги ўйинлар бўйича ҳам, уйда қўлга киритилган очколар борасида ҳам учинчи бўлди. 

АГМК Суперлигадаги жорий мавсумда 25 футболчи хизматидан фойдаланди. Уч дарвозабон ва 22 нафар футболчи жорий мавсумда АГМК либосида майдонга тушди. Биринчи даврадан сўнг ижарадан олинган Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди ва Эркин Байдуллаев "Қизилқум"га трансфер қилинди. Жамоага эса ижарага берилган ёш кипер Низомиддин Зиёвутдинов ва "Пахтакор"га тегишли бўлган ҳамда биринчи даврада "Сурхон"да ўйнаган Ҳусниддин Ғофуров келди.

Жамоа чемпионатда 39та гол урди, бу ҳар бир ўйинда ўртача 1,5 голдан тушади. Қолаверса жамоа 26 ўйинда 28та тўп ўтказиб юборди ва бу борада клуб рекордини ўрнатди. Бунга қадар ҳеч бир мавсумда АГМКда бу қадар кам гол ўтказиб юбормаган. АГМК жорий мавсум чемпионатдаги 8 учрашувни қуруқ ўтказди. Шунингдек, АГМК жорий мавсум барча жамоалар дарвозасини ишғол этишни уддалади.

Киритилган голлар 15 футболчи ҳисобига ёзилди ва яна битта тўп автогол (Дарко Станоевич) сифатида қайд этилди. Жорий мавсум АГМК жамоаси вингери грузиялик Элгужа Григалашвили жамоамиз тўпурарига (7 гол) айланди. Энг кўп ассистни эса Мурод Тошматов амалга оширди.

Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак, жорий мавсум Суперлигадаги 11 жамоанинг жами 21 нафар футболчиси дарвозамизга йўл топган. Яна бир гол эса автогол сифатида Ватсадзе номига ёзилган.


"Сурхон" ва "Машъал" жорий мавсум АГМК дарвозасига гол уролмади.


Энг кўп голни Марат Бикмаев ва Достон Ҳамдамов жамоамиз дарвозасига йўллашди - 3. Ҳар икки футболчи биринчи ҳамда иккинчи давра ўйинларида дарвозамизни ишғол этишни уддасидан чиқишди.


Жорий мавсум АГМК 3 маротаба пенальтини амалга оширди ва уларнинг иккитасини голга айлантирди. Дарвозамиз томон эса тўртта пенальти белгиланди. "Андижон", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Бухоро" жамоалари дарвозамизга пенальтидан гол уришди.


АГМК сафида жорий мавсум гол урган футболчилар:

Элгужа Григалашвили — 7

Мате Ватсадзе — 5

Йован Жокич — 4

Ҳусниддин Ғофуров — 3

Санжар Турсунов — 3

Зафар Полвонов — 3

Баҳром Абдураҳимов — 2

Жасур Умаров — 2

Арслонмират Аманов — 2

Бобур Йўлдошев — 2

Игорь Зонич — 1

Мурод Тошматов — 1

Шаҳзод Нурматов — 1

Эркин Байдуллаев* — 1

Ҳожимат Эркинов* — 1

Автогол — 1 (Дарко Станоевич) 


Голли узатмаларни амалга оширган ассистентлар:

Мурод Тошматов — 6

Элгужа Григалашвили — 3

Арслонмират Аманов — 3

Ҳусниддин Ғофуров — 2

Акмал Шораҳмедов — 2

Ҳожимат Эркинов* — 2

Бобур Йўлдошев — 1

Сардор Раҳмонов — 1

Миржамол Қосимов — 1

Йован Жокич — 1

Баҳром Абдураҳимов — 1

Санжар Турсунов — 1

Мате Ватсадзе — 1

Зафар Полвонов — 1

Дилшод Жўраев — 1

Мирғиёс Сулаймонов — 1

Валижон Раҳимов — 1


АГМК дарвозасига гол урган футболчилар:

Бикмаев ("Локомотив") — 3

Ҳамдамов ("Пахтакор") — 3

Сергеев ("Пахтакор") — 2

Станоевич  ("Насаф") — 2

Тошқўзиев ("Металлург") — 1

Орифов ("Сўғдиёна") — 1

Жамшид Ҳасанов ("Андижон") — 1

Турғунбоев ("Навбаҳор") — 1

Абдуллаев ("Бухоро") — 1

Алижонов ("Бухоро") — 1

Қутибаев ("Металлург") — 1

Қаҳрамонов ("Сўғдиёна") — 1

Тўҳтасинов ("Бунёдкор") — 1

Ғиёсов ("Бунёдкор") — 1

Саноев ("Қизилқум") — 1

Бозоров ("Насаф") — 1

Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912") — 1

Бамба ("Қўқон-1912") — 1

Машарипов ("Пахтакор") — 1

Черан ("Пахтакор") — 1

Ибрагимов ("Бухоро") — 1

Автогол — 1 (Ватсадзе)

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика