АГМКнинг эронлик легионери: "Бундай катта жамоага мағлубиятлар ярашмайди"
12 мар 2022 10:10
Новости
АГМКнинг эронлик легионери: "Бундай катта жамоага мағлубиятлар ярашмайди"
Олмалиқнинг АГМК жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида сафарда "Локомотив"га имкониятни бой берди (1:2).
Мазкур беллашувдан сўнг майдонда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган АГМКнинг эронлик легионери Сиёвуш Ҳақназарий сайтимиз мухбирига фикрларини билдирди.

"Стадионга келган мухлислар чиройли ўйин кўришди. Лекин натижа биз учун яхши эмас. АГМК ҳам ёмон ўйин кўрсатди, дея олмайман. Чунки бир қанча қулай вазиятлар яратдик. Гол уришда омад биздан юз ўгирди. Ёмғир футболчиларнинг янада олдинга ўтишига, кўпроқ ҳаракат қилишига ёрдам берди. Ҳеч ким майдонда тўхтаб қолмади. Навбатдаги ўйинда уч очкони ўзимизники қилишимиз шарт. Бундай катта жамоага мағлубиятлар ярашмайди",- дейди Ҳақназарий
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии