RU

Последние новости

17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  0 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  0 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  2 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  2 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  2 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  6 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  3 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  3 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  23 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  3

АГМК Венгрия клуби билан дуранг ўйнади Новости

АГМК Венгрия клуби билан дуранг ўйнади

АГМК Анталияда давом этаётган иккинчи ўқув-машғулот йиғини режасидан ўрин олган биринчи назорат учрашувини ўтказди.

Бу ўртоқлик назорат баҳси бўлганлиги боис, бош мураббий Виктор Кумиков машғулотларда иштирок этаётган барча футболчиларга майдонга тушиш имкониятини берди. Ўйин давомида тўпни назорат қилиш ва ҳужумлар ташкил этишда АГМК фаоллик кўрсатди. Дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда ҳар бир жамоа биттадан гол уришга эришди. 

Дастлаб Вадим Чемиртанга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг, украиналик ҳакам пенальти белгилагач, жабрланувчининг ўзи бу имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Бу ўйиннинг 78-дақиқасида содир бўлди. Орадан 4 дақиқа ўтиб рақиб бурчакдан ошириб берилган тўпни Низомиддин Зиёвутдинов қўриқлаётган дарвозага киритишга муваффақ бўлди. Ўйин шу ҳисобда якунига етди.

АГМКнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 9 февраль куни Россиянинг "Нефтехимик" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика