RU

Последние новости

20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  0 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  72 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  48 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди Новости

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди

Теги :  АГМКЖетису
Янги мавсум тараддудининг ҳал қилувчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган АГМК икки ҳафталик қизғин жараённи юқори нотада тугатди.

Йиғин доирасидаги якуний ўйин Қозоғистоннинг ўтган мавсум якунларига кўра 6-ўрин соҳиби "Жетису" жамоасига қарши кечди.

Ўйинда яққол устунлик қилган АГМК ҳар иккала таймни ҳужумкор руҳда ўтказди. Рақиб эса доимий ҳимояланиш билан банд бўлиб, фақатгина қарши ҳужум ёки стандарт вазиятлари орқали дарвозага хавф солишга уринди. Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Зафар Полвонов қанотдан узатилган тўпни чалқанча услубда ажойиб зарба йўллаган ҳолда дарвозанинг юқори қисмига жойлаб қўйди. Сўнгра Санжар Турсунов томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Жасур Умаров ўйиндаги ҳисобни янада ошириб, учрашув тақдирини ҳал этди.

Шу тариқа АГМК йиғин доирасида ўтказилган 5 ўйиндан учтасида ғалаба ("Телави" 3:2, "Атирау" 2:0, "Жетису" 2:0) қозонди ва 1 мағлубият ("Торпедо Белаз" 1:2) ҳамда 1 дуранг ("Торпедо Белаз" 2:2) қайд этди.

АГМК жамоаси эртага Анталия-Тошкент йўналиши бўйлаб чартер рейс орқали юртимизга қайтаб кетади.


Назорат учрашуви.
АГМК - "Жетису" (Қозоғистон) 2:0
Голлар
: Полвонов (67), Умаров (76)
"Miracle Football centre" стадиони.
АГМК —
Ботирали Эргашев - Дилшод Аҳмадалиев, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Александр Касьян, Элвин Фортес.
Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Умаров, Мирғиёс Сулаймонов, Шероз Жалолов, Владимир Козак, Дилшод Жўраев, Шоҳруҳ Гадоев, Зафар Полвонов.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика