RU

Последние новости

19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  10 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

АГМК "Сўғдиёна"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда Новости

АГМК "Сўғдиёна"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда

Олмалиқнинг АГМК клуби бугун Жиззахга етиб келди ва "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан "Марказий" стадионда ўйинолди машғулотни ўтказди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Қуйида АГМК жамоасининг ўйинолди расмий машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилинг.


Эртага Суперлига доирасидаги 2-тур ўйинида ўзаро тўқнаш келадиган "Сўғдиёна" ва АГМК жамоаларининг қарама-қаршиликдаги 23-учрашувга айланади.

Согдиана

Элер Орифов - 54'

Суперлига. Тур 2

07/03/2020, 18:15

1
:
1
Завершен

OKMK

Игорь Зонич - 85'

45'
90'
54'  Элер Орифов
61'  Жавохир Кахрамонов (Баходир Насимов)
72'  Милан Митрович
73'  Санжар Рашидов (Эливелто Рибейро)
90'  Жамшид Болтабаев (Иван Нагаев)
18'  Дильшод Джураев
25'  Йован Жокич
31'  Мате Ватсадзе (Зафар Палванов)
44'  Бобурбек Юлдашев
59'  Баҳром Абдураҳимов (Шахзодбек Нурматов)
68'  Йован Жокич
73'  Арсланмират Аманов (Хожимат Эркинов)
85'  Игорь Зонич
85'  Хожимат Эркинов
85'  Игорь Зонич

Ўтказилган 22 ўйинда тарози палласи бирозгина "Сўғдиёна" фойдасида. Жиззах жамоаси 9 ғалабага эга бўлса, АГМК 8 маротаба ютуққа эришган. Қолган 5 беллашувда томонлар дурангга имзо чекишган. Биргина ғалаба АГМКга мазкур тўқнашувдаги мувозанатни тиклашга ёрдам берса, "Сўғдиёна" учун устунликни мустаҳкамлайди. Ўзаро ўйинларда ғалабалар сони бўйича "Сўғдиёна" устун бўлсада, киритилган голлар борасида жиззахликлар мақтана олишмайди. Тўплар нисбати: 35-31, АГМК фойдасига.


Қайд этиш керакки, мазкур жамоаларнинг ўринбосарлар жамоалари ўртасидаги беллашувда мезбонлар вакиллари йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонишди. Шунингдек, U18 Республика Биринчилиги доирасидаги баҳсда Жиззах ва Олмалиқ жамоалари тенгқурлари ўзаро дуранг (2:2) натижасига рози бўлишди.




U-18 Биринчилиги, 2-тур.

5 март, пайшанба.

"Сўғдиёна" (U18) - АГМК (U18) 2:2

Ҳакамлар: Музаффар Файзуллаев, Шоҳруҳ Қаюмов, Хайрулла Норматов, Беҳруз Бердибеков.

Голлар: Жавоҳир Мирзаулбеков, Жамолиддин Исматуллаев - Ҳусан Мирусубов, Миржалол Мирғаниев


Ёшлар Биринчилиги, 2-тур.

6 март, жума.

“Сўғдиёна” (U21) - АГМК (U21) 3:0

Жиззаҳ, “Сўғдиёна” қароргоҳидаги майдон.

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов.

Голлар: Саҳоб Рашидов (31, 36), Даниель Насриддинов (61)


АГМК клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, жамоанинг мазкур ўйиндаги қайдномаси қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабонлар:

12.Роман Абдулов

32.Суҳроб Султонов

Ҳимоячилар:

2.Акмал Шораҳмедов

3.Сардор Раҳмонов

20.Мирғиёс Сулаймонов

31.Сайдулло Раҳматов 

44.Бобур Йўлдошев

88.Игорь Зонич

Ярим ҳимоячилар:

4.Миржамол Қосимов

5.Дилшод Жўраев

6.Эркин Байдуллаев

8.Хожимат Эркинов

11.Мурод Тошматов

17.Санжар Турсунов

18.Баҳром Абдураҳимов

23.Йован Жокич

77.Арслонмират Аманов

Ҳужумчилар:

9.Зафар Полвонов

10.Шаҳзод Нурматов

21.Мате Ватсадзе

АГМКнинг "Сўғдиёна" билан бўладиган баҳс учун эълон қилган қайдномасида Элгужа Григалашвили йўқ. Маълум бўлишича, грузиялик футболчи шамоллаб қолгани боис эртанги "Сўғдиёна" билан бўладиган беллашувни ўтказиб юборади.


Факт: АГМК Жиззахда ўтказилган 11 ўйиндан атиги биттасида, 2018 йилги мавсумдаги ўйинда ғалаба қозонган холос. Қолган 10 учрашувнинг 7тасида "Сўғдиёна" ғалаба қозонган ва 3 баҳсда дуранг қайд этилган.


АГМК матбуот хизмати томонидан жамоа мухлислари учун тайёрланган Март ойи тақвими қуйидагича кўриниш олган

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика