RU

Последние новости

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  2 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  20 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

АГМК — "Насаф" тўқнашуви олдидан (превью) Новости

АГМК — "Насаф" тўқнашуви олдидан (превью)

АГМК Суперлиганинг навбатдаги учрашувини Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистон чемпионати доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршиликда 26-тўқнашув.

Ҳозирга қадар ўтказилган 25 учрашувда АГМК 3 ғалаба, 9 дуранг ва 13 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик рақиб - "Насаф" тарафида. Тўплар нисбати ҳам қаршиликлар фойдасида: 21-40.

Айни пайтда жамоалар чемпионатда турли ўринларни эгаллаб туришибди. АГМК якунланган 20-турдан кейин 19 очко билан 11-ўринни банд этиб турган бўлса, "Насаф" 28 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Мазкур турда Олмалиқда ўзаро тўқнаш келадиган мазкур жамоалар ўтган турни муваффақиятсиз ўтказишди. АГМК Термизда "Сурхон"га (1:0) мағлуб бўлган бўлса, "Насаф" Қаршида "Бухоро"га (2:1) ютқазиб қўйди.

Бу жамоалар ўтган ҳафта Ўзбекистон кубоги ярим финалида ўйин ўтказишди. АГМК уйда "Бунёдкор"ни қабул қилган бўлса, "Насаф" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

АГМК "Бунёдкор" билан ўйинда ишончли ғалабани тантана қилиб, қаторасига иккинчи йили финалга чиққан бўлса, "Насаф" жанговор ўтган баҳсда "Пахтакор"га (2:1) имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, АГМК ва "Насаф" ўртасидаги Қаршида ўтган биринчи давра ўйинида қаршиликлар (4:0) ғалаба қозонишганди.

Олмалиқда кечадиган бўлажак учрашувни бошқариб бориш масъулияти ёш ҳакам Аскер Нажафалиевга топширилди. Ушбу ҳакам жорий мавсум ҳисобидан иккинчи бор Олмалиққа АГМК иштирокидаги ўйинни бошқариб бориш учун ташриф буюрмоқда. Бунга қадар биринчи давра доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ишлаганди Нажафалиев. Ўшанда АГМК кичик ҳисобда мағлубиятга учраган. Шунингдек, Нажафалиев "Насаф" иштирокидаги Қаршида "Локо"га қарши кечган беллашувда ҳам ишлаган ва унда қаршиликлар ҳам мағлубиятга учрашган.

АГМК — "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган қизиқарли ўйин 30 сентябрь куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:15да бошланади.

Суперлига, 21-тур.
30 сентябрь, душанба.
АГМК – НАСАФ (18:15)
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев (Тошкент), Расулжон Фозилов (Наманган), Максим Нехочин (Тошкент), Абдурашид Худойберганов (Тошкент)
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов (Фарғона)
Комиссар: Ойбек Юнусов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика