RU

Последние новости

00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  0 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  2 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  5 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  14 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4

Coca Cola Суперлигаси. АГМК "Локомотив" устидан иродали ғалабага эришди Новости

Coca Cola Суперлигаси. АГМК "Локомотив" устидан иродали ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган АГМК - "Локомотив" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 10-тур
АГМК – ЛОКОМОТИВ 3:1

Голлар: Абдуҳолиқов 36, Жокич 47, Полвонов 88, Умаров 90+1.


17 август.
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов 


АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 2.Акмал Шораҳмедов (20.Мирғиёс Сулаймонов 84), 5.Дилшод Жўраев, 3.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (10.Шаҳзод Нурматов 84), 18.Баҳром Абдураҳимов (17.Санжар Турсунов, 30.Жасур Умаров), 77.Арслонмират Аманов ( 11.Мурод Тошматов 74), 9.Зафар Полвонов, 8.Ҳожимат Эркинов.
Захира: 12.Роман Абдулов, 7.Элгужа Григалашвили, 21.Мате Ватсадзе, 44.Бобурбек Юлдашев.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 7.Кахи Махарадзе, 8.Вадим Афонин, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 25.Жавоҳир Алижонов (6.Даврон Умиров), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов, 80.Фарруҳ Иброҳимов. 

Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 5.Славко Дамьянович, 18.Иброҳим Ғанихонов, 26.Дилшоджон Комилов, 83.Асадбек Эргашев.

Огоҳлантириш: Қосимов 66.


Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ушбу ғалаба орқали АГМК турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. 

Учрашув якунланди!

90. Гооол! Яқинда майдонга тушган Жасурбек Умаров чап оёқдаги зарбаси билан "Локомотив" дарвозасини ишғол қилди! 3:1!

90. Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди. 

90. Санжар Турсунов ўрнига Жасурбек Умаров майдонга тушди. 

88. Гооол! Марказ орқали бошланган ҳужумдан сўнг Зафар Полвонов рақиб дарвозасини ишғол қилди! 2:1!

86. Сулаймоновнинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди

84. АГМК таркибида иккита ўзгариш. Акмал Шораҳмедов ва Миржамол Қосимов ўрнига ўйинни Шаҳзодбек Нурматов ва Мирғиёс Сулаймоновлар давом эттиришади.

82. Жаримадан етказиб берилган тўпга Сардор Раҳмонов боши билан зарба берганди. Бироқ ноаниқ.

74. АГМК таркибида Аманов ўрнига Мурод Тошматов учрашувни давом эттиради. 

73. "Локомотив" сафида ўзгариш. Вадим Афонин ўрнига Иброҳим Ғанихонов майдонга тушди. 

72. Зафар Полвоновнинг берган зарбасини Илёсов ушлаб олди.

66. Миржамол Қосимов марказда Авазбек Ўлмасалиевга қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

59. "Локомотив"да ўзгариш.  Жавоҳир Алижонов ўрнига Даврон Умиров майдонга тушди.

57. АГМКда хавфли ҳужумммм! Миржамол Қосимовнинг берган зарбасини Илёсов бартараф этди!

56. Хавфли вазиятттт!!! Темурхўжа Абдуҳолиқов бирга-бир вазиятда гол кирита олмади. Ушбу вазиятда Султонов ишончли ҳаракат қилди.

49. Учрашув темпи бироз кўтарилди.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


47. Гооол! Йован Жокичнинг боши билан зарбаси "Локомотив" дарвозасига йўл олди. Ҳисоб - 1:1!

46. АГМК сафида Баҳром Абдураҳимов ўрнига Санжар Турсунов майдонга тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди. 

43. Олмалиқликлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олишмади.

40. Голдан сўнг "Локомотив" футболчилари темпни янада оширишди.

36. Гоооол! Темурхўжа Абдуҳолиқов баҳсда дастлабки голни киритди. Ушбу вазиятда Суҳроб Султонов қўпол хатога йўл қўйди. 0:1!

29. "Локомотив" футболчиларининг ҳужуми самарасиз якунланди.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


22. "Локо" футболчисининг узоқдан берган зарбаси!!! Султонов ўз ўрнида!

20. АГМКнинг чап қанот бўйлаб уюштирган ҳужуми тошкентликлар ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

17. "Локомотив" футболчиларининг бурчакдан етказиб берган тўпларини рақиб футболчилари бартараф этишди.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


15. "Локомотив" футболчилари жарима зарбаси беришди. Аммо олмалиқликлар томонидан ҳужум бартараф этилди. 

12. АГМК футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди

9. Тўп назорати АГМК футболчиларида.

6. Учрашув ҳозирча тенг курашлар остида кечмоқда.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


2. Илк ҳужум "темирйўлчилар"да. Туроповнинг берган зарбасини Суҳроб Султонов бартараф этди. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

-Бироздан сўнг пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида АГМК ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув старт олади. 

-Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. 


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика