RU

Последние новости

18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  4 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  1 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  27 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  17

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди Новости

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди

Теги :  АГМК
Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш учун АГМК жамоаси ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиради.

Тошкентда 5 январь куни тўпланган ва 2 ҳафта давомида Тошкентдаги «Tadjiev Start» футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда шуғулланган жамоа тайёргарлик режасини учинчи босқичини хорижда ўтказади.

Деярли икки ҳафта (20 январь - 2 февраль) давомида БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида иккита назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Ўқув-машғулот йиғинида дарвозабон Валижон Раҳимов ва таянч ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётгани боис қатнашмайди.

АГМК Дубайдаги «Jebel Ali» спорт комплексига қарашли меҳмонхонага жойлашади ва бугун куннинг иккинчи ярмидан йиғинга киришади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Олмалиқ жамоа хориж йиғини ҳақида маълумот бермаган эди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика