RU

Последние новости

01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  0 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  1 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  6 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  6 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  13 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  1 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  8 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2

АГМК жамоасининг Суперлига-2019даги статистикаси Новости

АГМК жамоасининг Суперлига-2019даги статистикаси

Мавсум якунларига бағишланган статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз. Дастлаб АГМК жамоаси сафида жорий мавсум Суперлигада майдонга тушган футболчиларга эътибор қаратамиз.

Мавсум давомида Миржалол Қосимов жамоамизнинг кўплаб футболчилари қаторида кўплаб иқтидорли ёшларга ҳам имконият яратди. Суперлигадаги 26 ўйинда жамоамиз мураббийлар штаби жами 31 футболчи хизматидан фойдаланди.

Дилшод Жўраев жорий мавсум Суперлигада жамоамиз таркибида энг кўп ўйин ўтказди. Жўраев фақатгина биргина баҳсда майдонга тушмади. Энг кўп ўйин ўтказиш бўйича иккинчи поғонани Сайдулло Раҳматов эгаллади. Раҳматов ҳисобида 22 ўйин мавжуд. Жорий мавсум АГМК таркибида Жасур Умаров, Шаҳбоз Умаров, Камрон Сайдазимов, Низомиддин Зиёвутдинов, Расул Йўлдошев ҳамда Фарҳод Имомов каби ёшлар илк маротаба катта футбол ҳавосидан Суперлигада нафас олишди.

АГМК Суперлигада энг кўп гол уриш бўйича тўртинчи кўрсаткични қайд этди. Жамоамиз фақатгина турнир жадвалида юқори учликдан кўра камрок гол киритди холос. Урилган 36та голга 12 нафар футболчилар муаллифлик қилишди. Энг кўп гол табиийки жамоамизнинг асосий форварди Зафар Полвонов (15) ҳисобига ёзилди.

АГМК ўтказилган 26 ўйиндан 9тасида ғалаба қозонди. Бу мавсумдаги 34,6% ўйинлар ғалаба билан якунланганидан далолат. Шунингдек 5 ўйин дуранг билан, яъни 19,2% учрашувларда муросага келинди. 12 баҳсда (46,2%) эса мағлубият қайд этилган. Жамоамиз иштирокидаги 26 учрашувда жами 73 гол киритилди. Ҳар бир ўйинда ўртача 1,38дан гол урилган бўлса, 1,42тадан тўп ўтказиб юборилган. 

АГМК асосан иккинчи бўлимда кўпроқ гол урган. Киритилган голларнинг 16таси (44%) биринчи таймда, 20таси (56%) эса танаффусдан сўнг урилган. Ўтказиб юборилган голлар эса аксинча, яъни биринчи бўлимда нисбатан кўпроқни ташкил қилади. Биринчи таймда 51%, яъни 19та, иккинчи таймда эса 49%, яъни 18та.

АГМК жамоаси Суперлига-2019 мавсумини 8-ўринда якунлади. Бу ўтган йилги чемпионат билан солиштирганда, 2 поғонага кўтарилишни англатади. Шунингдек, ўтган мавсумда 12 жамоа ичидан ўнинчи бўлган жамоамиз, бу гал 14 жамоа иштирок этган Суперлигада саккизинчи бўлди.


Шу орада АГМК жамоасининг барча мавсумлардаги иштирокини қисқача эслаб ўтамиз:

2008 йилги мавсум — 10-ўрин

2009 йилги мавсум — 4-ўрин

2010 йилги мавсум — 11-ўрин

2011 йилги мавсум — 10-ўрин

2012 йилги мавсум — 8-ўрин

2013 йилги мавсум — 5-ўрин

2014 йилги мавсум — 6-ўрин

2015 йилги мавсум — 6-ўрин

2016 йилги мавсум — 13-ўрин

2017 йилги мавсум — 7-ўрин

2018 йилги мавсум — 10-ўрин

2019 йилги мавсум — 8-ўрин


АГМК Ўзбекистон чемпионатидаги 12-мавсумини ўтказди. Жамоамизнинг элитадаги ўйинлар сони 339тага етди. Ўтказилган ўйинларнинг 119тасида ғалаба қозонилган бўлса, 70 дуранг қайд этилган ва 150 учрашувда имконият бой берилган. Тўплар нисбати: 465-501.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида АГМК айни пайтда 41 жамоа орасидан 18-ўринда турибди. Умумий ҳисобда тўпланган очколар сони 427ни ташкил қилмоқда ва 17-поғонадаги "Сурхон"дан атиги 1 очкога кам.


Суперлигада АГМК сафида жорий мавсум энг кўп ўйин ўтказган футболчилар статистикаси:

1.Дилшод Жўраев — 25 ўйин, 4 гол

2.Сайдулло Раҳматов — 22 ўйин

3.Зафар Полвонов — 19 ўйин, 15 гол

4.Сардор Раҳмонов — 19 ўйин, 1 гол

5.Суҳроб Султонов — 18 ўйин, (-23 гол)

6.Акмал Шораҳмедов — 18 ўйин

7.Санъат Шихов — 18 ўйин, 1 гол

8.Муроджон Тошматов — 18 ўйин, 1 гол

9.Миржамол Қосимов — 18 ўйин, 1 гол

10.Шаҳзодбек Нурматов — 16 ўйин, 2 гол

11.Бобурбек Юлдашов — 16 ўйин, 1 гол

12.Жасурбек Ҳакимов — 15 ўйин, 1 гол

13.Мирғиёс Сулаймонов — 15 ўйин

14.Элгужа Григалашвили — 13 ўйин, 7 гол

15.Жасур Умаров — 13 ўйин

16.Эркин Бойдуллаев — 11 ўйин, 1 гол

17.Зоҳир Пиримов — 11 ўйин

18.Игорь Зонич — 9 ўйин

19.Жасур Яхшибоев — 9 ўйин

20.Жасур Ҳасанов — 8 ўйин *

21.Владислав Касминин — 7 ўйин

22.Камрон Саидазимов — 7 ўйин

23.Шерзод Файзиев — 7 ўйин *

24.Миролюб Костич — 6 ўйин *

25.Акбар Тўраев — 5 ўйин, (-11 гол)

26.Шоҳназар Норбеков — 5 ўйин, 1 гол*

27.ҒуломҲайдар Ғуломов — 5 ўйин

28.Шаҳбоз Умаров — 4 ўйин

29.Низомиддин Зиёвутдинов — 3 ўйин, (-3 гол)

30.Расул Йўлдошев — 1 ўйин

31.Фарҳод Имомов — 1 ўйин


P.S. * белгиси қўйилган футболчилар биринчи даврадан кейин жамоани тарк этган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика