RU

Последние новости

21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  0 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  5 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  6 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3

АГМК жамоаси бронза медаллари билан тақдирланди Новости

АГМК жамоаси бронза медаллари билан тақдирланди

Теги :  АГМК
Бугун Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» Маданият Саройида Ўзбекистон миллий чемпионатида тарихда илк бор совринли учинчи ўринни қўлга киритган АГМК жамоасига бронза медаллари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Олмалик Кон Металлургия Комбинати бошқарув раиси, клуб президенти — Хурсанов Абдулла Холмурадович сўз олиб, мураббийлар штаби ва футболчиларни мавсумда эришган тарихий муваффақият билан самимий табриклади ҳамда келгуси мавсумда халқаро майдонда мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишлари йўлида омад тилади.

Шу ўринда АГМК жамоаси бош мураббийи — Миржалол Қосимов ҳам сўзга чиқиб, қийин ўтган пандемик шароитга қарамасдан доимо қўллаб-қувватлаб келган ОКМК ва «SFI Management Group» компанияси раҳбариятига жамоа номидан алоҳида раҳмат айтди. Шунингдек, Миржалол Қосимов жамоани йил давомида қўллаб-қувватлаб келган мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг тадбирда сўзга чиққан ЎФА вице-президенти Шоакрам Исроилов АГМК жамоасини бронза медаллари билан табриклаб, келаси мавсумда халқаро аренада муваффақият тилади.

Тантанали тақдирлаш маросимида ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов, ОКМК ижтимоий масалалар бўйича бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Фаязов, Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобилбек Ҳамдамов, ЎФА вице-президенти Шоакрам Исроилов ва ЎФА Бош котиби Аваз Максумов АГМК жамоаси мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти, футболчилар ва ходимларга бронза медалларини топширишди.

Сўнгра клуб матбуот хизмати томонидан ўтказилган «Мухлислар эътирофи» номинациялари бўйича ғолиб чиққанларга ўз совринлари топширилди.

• «Энг яхши дарвозабон» — Валижон Раҳимов

• «Энг яхши ҳимоячи» — Сардор Раҳмонов.

• «Энг яхши ярим ҳимоячи» — Жасур Умаров.

• «Энг яхши ҳужумчи» — Зафар Полвонов.

• «Энг чиройли гол муаллифи» — Санжар Турсунов.

• «Энг яхши футболчи» — Бобур Йўлдошев.


АГМК клуби томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобилбек Ҳамдамов, «SFI Management Group» компанияси масъулларига ва комбинат раҳбариятига миннатдорчилик тариқасида эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбирда «Матонат» ногиронлар футболини ривожлантириш маркази масъуллари ҳам иштирок этишди ва уларни йил давомида қўллаб-қувватлаган комбинат раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди. Шунингдек, ОКМК раҳбариятига «Матонат» жамоасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов «Матонат» жамоаси футболчилари ҳақиқий мардлик тимсоли эканлигини таъкидлаб, комбинат уларни доим қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тадбир давомида «Металлург» Маданият Саройи бадиий жамоалари ўз дастурлари билан чиқиш қилишиб, залда йиғилганларга маданий ҳордиқ тақдим этишди.

Шундан сўнг АГМК жамоаси тўлиқ делегация билан комбинатга ташриф буюриб, ишчилар билан учрашув ўтказди ва бевосита комбинатдаги иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Комбинат ишчилари эса ўз навбатида жорий йил Олмалиқ шаҳрининг том маънодаги қаҳрамонларига айланган АГМК жамоаси билан эсдалик суратларини тарихга муҳрлашди. Учрашув самимий руҳда ва аъло кайфиятда ўтди.





Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика