RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  9 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

АГМК футболчиларининг карантиндаги қизиқарли статистикаси Новости

АГМК футболчиларининг карантиндаги қизиқарли статистикаси

АГМК клуби матбуот хизмати қуйида карантин даврида футболчиларининг қизиқарли статистикасини тақдим этди.

Коронавирус пандемияси туфайли бутун дунёда карантин даври ўталмоқда. Шу ўринда юртимизда ҳам карантин даври эълон қилинган ва футболчиларимиз ижтимоий масъулиятни тўлиқ англаган ҳолда уйда қолиб, якка тартибда уй шароитида жисмоний машқларни бажариш билан банд.

Зафар Полвонов карантин даврида уйда якка тартибда шуғулланиб туриш баробарида кунни қуйидаги тартибда ўтказмоқда ва сиз азиз ишқибозларга ҳам ўз қизиқишлари доирасидан келиб чиқиб қуйидаги кун тартибидаги менюни тавсия қилади.

Муҳими, бундай масъулиятли паллада хотиржамликни сақлаган ҳолда уйда қолинг ва карантин давридаги қатъий режимга амал қилинг! Қўлни эса аввалгиданда кўпроқ ювиб туриб, тозалик гигиенасига тўлиқ риоя қилинг!


Қўлни тез-тез ювишни унутманг!

Дунёда глобал муаммога айланган Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда карантин даври эълон қилинган.

Барча юртдошларимиз, хусусан жамоамиз мухлислари ва Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан тозаликка риоя қилишларини эслатиб ўтамиз.

Қоронавирусдан сақланиш учун аввало карантинга амал қилиб уйда ўтириш ва қўлларни тез-тез совун билан яхшилаб сувда ювишнинг аҳамияти беқиёс. Бундан ташқари, спиртли дезинфекция, яъни антисептиклардан фойдаланиш ҳам зарар қилмайди. Зарурат туғилганда кўчага чиқаётганда эса ниқоб тақишни унутманг ва юрганда ҳамда бозор ёки супермаркетларда савдо қилаётганда одамлар билан ўзаро масофа сақланг!

Шу ўринда айни дам карантин даврида уйда қолиб, лекин машғулотларни унутиб қўймаган ва уй шароитида якка тартибда жисмоний машқларни бажараётган АГМК футболчилари кунига ўртача қўлларни неча маротаба ювишаётгани ҳақида маълумот берамиз.

Аввал ҳеч учрамаган ва эътиборга олинмаган, аммо ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган масала, яъни қўлларни тез-тез ювишга барча эътибор билан қараётгани рост.

Қизиқ, аввал футболчилар кунига ўртача неча маротаба қўлларни ювишган ва ҳозирда бу кўрсаткич қанчалик ўсган?

АГМКда бу борада яққол етакчи ва фаворит жамоа сардори Акмал Шораҳмедов бўлиб турибди. Шораҳмедов аввал одатда кунига ўртача 10 маротаба қўлни ювган бўлса, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич деярли 10 баробарга ошгани, яъни кунига ўртача 100 бор қўлларини юваётганини билдирди. Ҳар қандай буюм ёки нарсани ушлагач автоматик равишда қўлларини совунлаб ювишни одатга айлантиргани ва уйда фарзандларини ҳам тозалик гигиенасига қатъий риоя қилишга чақираётганини таъкидлади.

Қўл ювиш: Кеча ва бугун

Акмал Шораҳмедов — 10/100

Зафар Полвонов — 7/15

Дилшод Жўраев — 8/14

Бобур Йўлдошев — 8/15

Сайдулло Тошпўлатов — 5/5

Шероз Жалолов — 6/24

Валижон Рахимов — 15/25

Роман Абдулов — 7/12

Мурод Тошматов — 8/16

Миразиз Мавлянов — 6/12

Хожимат Эркинов — 9/15

Мирғиёс Сулаймонов — 10/15 

Сиз-чи, аввал ва ҳозир кунига ўртача қўлларингизни неча маротаба совунлаб ювишни одатга айлантирдингиз?

Унутманг, сиз ва яқинларингиз коронавирус тезроқ барҳам топишида бевосита алоқадорсиз. Бунинг учун уйда қолинг ва ўта зарурат бўлмаса кўчага чиқманг! Ҳар қандай ҳолатда тозалик гигиенасига риоя қилинг ва карантин режимига амал қилиб, коронавирусга қарши курашда ўз хизматингизни қўшинг!

Карантин режимига қанчалик масъулият билан ва жиддий амал қилинса, сиз соғинган футбол ўйинлари тезроқ бошланади! Ҳаммаси сизга боғлиқ!

Хотиржам бўлинг ва карантин қоидаларига амал қилинг!


#Uydaqoling

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика