RU

Последние новости

01:19Бразилия ҳукумати сув тошқинлари сабабли футбол мусобақаларини тўхтатишни сўради  0 00:42Месси телекамерага МЛСнинг янги қоидаларидан норозилигини билдирди  4 00:30Ла Лига. "Реал Мадрид" — "Алавес" (онлайн ҳисоб)  11 00:25Моуриньюни Туркияга таклиф қилишди  0 00:08Роналду: "Кечки соат 10 дан кейин безовта қилманг"  7 00:00АПЛ. "Тоттенхэм" — "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  19 23:41"Ланс" Беларусь чемпионатидан яна бир ҳимоячи сотиб олади  3 23:20Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"  4 23:14Мбаппе: "Олимпиадада иштирок этишим ўзимга боғлиқ эмас"  1 22:39Александр Стоймирович: "Истеъфо ҳақида ҳеч нима эшитганим йўқ. Раҳбарият менга ишонишда давом этмоқда"  2 22:07"Барселона" собиқ футболчиси "Динамо" билан шартнома имзолаганди, бироқ унинг ўрнига эгизаги ўйнаб келаётгани фош бўлди  0 21:50АПЛ клублари ЕЧЛ гуруҳ босқичида бир-бирига қарши ўйнаши мумкин  3 21:28Суперлига. "Локомотив" — ОКМК 0:2. Highlights  1 21:13Италиялик футбол афсонаси телекўрсатувда жароҳат олди  3 20:55Суперлига. 2та гол урилган ўйинда ОКМК "Локомотив"ни мағлубиятга учратди  20

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш" Новости

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"

АГМК жамоаси қуръа якунларига кўра дастлабки турни Тошкентда "Сурхон"га қарши ўтказади. Ушбу жараён ҳақида АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдирди.

"Қуръа АГМК учун яхши ўтди, деб ўйлайман. Мавсум давомида ҳар бир жамоага қарши уй-сафар тизимида ўйнаймиз. Биринчи турда "Сурхон"га қарши ўйинни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" билан баҳс ҳам шу аренада бўлади. Бу пайтда "Бунёдкор" стадионида U-20 Осиё кубоги ўтади. Учинчи турга келиб Осиё кубоги гуруҳ босқичи, чорак финал ўйинлари якунланиб ярим финал баҳслари бошланади. Натижада "Жар" стадиони бўшайди. Мазкур аренада АГМК мезбон сифатида "Олимпик"ка қарши ўйнайди. Умуман дастлабки турларда яхши рақиблар тушди. Кетма-кет рақобатчилар билан ўйнамаяпмиз. Тенг тақсимланган ҳолатда келди. Мавсумни чиройли ва муҳим ғалаба билан бошлаш истагидамиз. Чунки бу турлардаги ғалабалар мақсад сари жиддий интилишда футболчиларга далда бўлади. 

"Сурхон"га келсак, улар янгидан шаклланяпти. Бу жамоа ҳақида нафақат менда, бошқаларда ҳам тўлиқ тасаввур бўлмаса керак, деб ўйлайман. "Сурхон" "Олимпик" йўлидан бориб ёшларга эътибор қаратмоқда. Термизликлар биз каби янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўрмоқда. Уларни ўйинларини кузатамиз. Мураббийлар томонидан ўрганилади. Энг муҳими стартни ғалаба билан бошлаш. Қолган натижаларни тайёргарлигимиз, кўрсатадиган ўйинимиздан келиб чиқиб билиб оламиз", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика