RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Агар Россия чемпионати муддатдан аввал тугатилса Шомуродов "Ростов"дан кетади. Унга Бундеслигадан аниқ таклиф бор Новости

Агар Россия чемпионати муддатдан аввал тугатилса Шомуродов "Ростов"дан кетади. Унга Бундеслигадан аниқ таклиф бор

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга кўплаб клублардан қизиқиш борлиги ҳеч кимга сир эмас.

"Кейинги мавсум Бундеслигани янада кўпроқ ўзбекистонлик мухлислар томоша қилиш эҳтимоли юқори. Бироз аввал Элдор Шомуродовнинг агенти билан гаплашдим ва ундан қандайдир янгилик сўрадим.

Агар Россия премьер-лигасининг бу йилги мавсуми муддатдан аввал тугатилса, Шомуродов клубдан кетиши 100 фоиз аниқ. Агар Россия чемпионати давом эттирилса ўз-ўзидан Элдор "Ростов"да ўйнайди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг машҳур ҳужумчисига Германия, Испания ва Италия клубларидан жиддий қизиқиш бор. Келишувга кўра клублар номи ошкор этилмайди. Элдор ва унинг агенти учун ҳозирда биринчи ўринда Германия клубининг таклифи турибди. Ундан кейин Испания, сўнгра Италия клуби таклифлари ўрганилмоқда.

Шундай экан, кейинги мавсум Шомуродов Германия Бундеслигасида ўйнаши мумкин", - деди championat.asia асосчиларидан бири Гайрат Хасбиуллин "Тезкор студия"нинг кечаги сонида.


Қуйида "Тезкор студия" дастурини томоша қилишингиз мумкин. 



Рейтинг: +89   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика