Агар иштирок лицензияга боғлиқ бўлса, "Машъал" Суперлигага лойиқ
22 ноя 2018 16:49
Новости
Агар иштирок лицензияга боғлиқ бўлса, "Машъал" Суперлигага лойиқ
Бунга қўшиламиз, зеро ОФК ҳам аввало клублар лицензиялаш талабини қанчалик бажарганига эътибор қаратади. Яқинда иш юзасидан Муборакда бўлиб қайтдим. Боришдан мақсад, янгиланган клуб академияси ҳолатини ўрганиш эди. Бу ҳақда тез орада алоҳида мақола ёзаман.
Анчадан бери Муборакка бормагандим. Ўтган икки-уч йил ичида клуб инфратузилмаси анча ўзгарибди. Стадион батамом қайта таъмирдан чиқарилган, клуб академияси замонавий кўринишга келтирилган. Стадионда ОАВ учун 40 кишилик медиа-трибуна мавжуд. Кийим алмаштириш хоналари ҳам шинам. Майдон ҳолати эса баъзи олий лига клублариникидан яхши. Декабрь ойида замонавий академиянинг тўлиқ ётоқхона ва ошхонаси ишга тушиши кутилмоқда.
Қисқаси, 2019 йил олдидан айнан инфратузилма бўйича Суперлиганинг ҳеч бўлмаса 6 та жамоасидан "Машъал" ҳар томонлама устун. Жамоа шу кунларда Суперлигага чиқиш учун плей-офф босқичига тайёргарлик кўрмоқда. "Машъал" Суперлига чиқа оладими-йўқми, бир нарса дея олмаймиз. Лекин модомики гап лицензиялаш устида бораётган экан, муборакликлар лицензия шартларини бажара олишади.
Комментарии