RU

Последние новости

13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  2 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  12 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  5 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  29 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1

Агар Даврон Файзиев кетса, ўрнига Фурқат Эсонбоев келадими? Новости

Агар Даврон Файзиев кетса, ўрнига Фурқат Эсонбоев келадими?

Кеча олий лиганинг 6-тур баҳслари старт олди ва сафарда “Навбаҳор”га қарши тўп тепган “Сўғдиёна” 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Натижада жамоа бу турда ҳам очко ола билмади. Жиззахликлар айни пайтда бир очко билан турнир жадвалининг охирги поғонасида боришмоқда.

Бундан ташқари “Сўғдиёна” мана шу олтита беллашувда ўз дарвозасидан 16 марта гол ўтказиб юборди. Бу эса кўп деганидир. Кечаги ўйиндан кейин матбуот анжуманида қатнашган жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев яқин орада ишдан бўшаши мумкинлигини айтиб ўтди. Чунки ҳар қандай мураббий кетма-кет мағлубиятларда ўзини айбдор сифатида ҳис қилади. Жиззахликлар Файзиевни ҳарқанча ҳурмат қилмасин, мураббий ишдан кетмоқчи.

Бу футболда кузатиладиган ҳолат. Натижа бўлавермагач, ҳамма ерда аввало мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Мабодо Даврон Файзиев ўз лавозимини тарк этадиган бўлса, ўрнига ким келади? Бизнинг тахминимизча, Фурқат Эсонбоев “Сўғдиёна”нинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин. Чунки Фурқат ака ўз вақтида “Сўғдиёна”да ўйнаган, қолаверса мураббий сифатида ҳам шу жамоада ишлаган. Шундай экан, воқелар бундан кейин қандай тус олишини кузатамиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика