Агамуродовнинг ўйиндан кейинги ҲАҚИҚАТЛАРИ!
21 мар 2015 13:35
Новости
Агамуродовнинг ўйиндан кейинги ҲАҚИҚАТЛАРИ!
Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" - "Динамо" ўйинидан кейин биринчилардан бўлиб матбуот анжуманига кирган Тачмурод Агамуродов ичидаги гапларни айтиб олди.
Келинг, матбуот анжуманини бухоролик ҳамкоримиз томонидан юборилган MP3 файл асосида эътиборингизга тақдим этамиз. Бирорта гап таҳририят томонидан қўшилмаган. Барчаси учун далил бор.
- Ҳозир сизларнинг олдингизга кирар эканман, ўзимни жуда хотиржам ҳис қилдим. Бу ерда биз амалга оширган ишлар олдида виждоним тоза. Мухлислар ва маҳаллий ОАВ олдида тозаман. Ўз ишимни виждонан бажардим, қолганини ўзингиз ўйланг.
- Ҳаттоки раҳмат ҳам айтишмади... (ОАВдан ҳамкасбимиз савол ташлади)
- Қандай раҳмат?
- Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Афсуски, селекцияни кеч олиб бордик, шунинг учун бизга бироз қийин бўлади. Аммо биринчи ўйин билан солиштирганда ҳаракатларимиз чакки чиқмади. "Бухоро"да очилиш маросими бўлди, шунинг учун улар ҳам ғалаба учун ўйнашди. Бугун ҳақиқий эркакча кураш кечди деб ўйлайман.
- Кимларни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Менинг жамоам тайёргарликдан келиб чиқиб ўйнади ва бунинг учун уларга раҳмат айтдим. "Бухоро"дан бирон кишини ажратиб ўта олмайман, боиси мураббий сифатида фақат ўз ўйинчиларимга қарайман. Шунинг учун рақиб футболчиси ҳақида гапиришим қийин. Қачонки, ўйин дискини кўриб чиқсамгина айтишим мумкин.
- Бугун жамоангизда 4 нафар легионер ўйнади...
- Ўйлашимча, бу легионерлар жамоамиз савиясига жавоб беради ва уларни олиб адашмадим. Бироз вақт ўтгач, уларнинг ўйини янада ўсишига ишонаман.
- Икки тур ўтди, шунга хулосангиз...
- Чемпионат энди бошланди. Кимдир бошиданоқ яхши ўйнаши мумкин, кимдир турма-тур қўшиб бориши. Шунинг учун умумий фикрга келишдан тўхтаб тураман. Ўзимнинг футболчиларимга келсам, мен ўсишга қобилияти бор футболчиларни олдим деб ўйлайман.
- Бу йил келишилган ўйинларга қарши кураш бошланди, ҳаттоки "Олмалиқ" ОЧЛ йўлланмаси учун курашадиганлар қаторига кирди. Сизнингча, мавсум қизиқ бўладими?
- Бир нарсани айтишим мумкин, 16та жамоанинг барча мураббийлари ҳалол футбол ўйнашга келишиб олишди. Ҳалол ўйин бу яхши футболчиларнинг етишиб чииқиши, терма жамоани ЖЧга чиқиши, ёшлар олимпиада йўлламансини қўлга киритиши дегани. Биз буни истаяпмиз, мана иккинчи турга келиб ҳаммаси яна чиройли ўтди. Мураббийлар шу қарорга келдими, бу катта гап. Энди ҳаммаси ҳалол бўлса, футболда ким аслида кимлигини билиб оласиз. Биз барчамиз терма жамоамизнинг (!) ЖЧга чиқишини истаймиз тўғрими, демак шу йўлда давом этишимиз керак.
- Ҳозир Championat.asia сайтида матбуот котибларига бўлган эътиборни ошириш мақсадида, махсус акция ўтказиляпти. Бугун кўрдикки, "Динамо"нинг матбуот котиби ўйинга келмаган?
- Афсуски, бу савол мен учун эмас, мен фақат жамоанинг футболчиларига жавоб беришим мумкин.
- Бугунги "Бухоро"ни қандай баҳолайсиз, сўнгги икки йилни-чи?
- Мен 2013 йил жамоадан кетдим ва 7 ой Ўзбекистонда бўлганим йўқ. Мен сизга бир нарсани айтишим мумкин, буни ёзишингиз ҳам, бировларга айтиб беришингиз ҳам мумкин. Биз жуда яхши жамоа тузгандик. Сизларда жуда зўр раҳбар бор эди: Алишер Рустамов. У киши ҳалол ва ақлли инсон эди. Футбол ичида юриб, ҳали бундай соф кўнгил раҳбарни кўрмаганман. Агар ўша темпда ишлаётганимизда ҳозир қоғозда эмас, амалда ОЧЛ ҳақида ўйлаётган бўлардик. Футболни алдай олмайсиз!
- Кочнев нима учун сизни ишдан олди?
- Буни ўзидан сўранг, уларнинг орқамдан айтмаган гаплари қолмади. Мен ёмон ишлар қилган эканман ва шунинг учун олтинчи ўринни қўлга киритибман, ўтган йили "Бухоро" яхши футбол ўйнагани учун олий лигада қолиш учун кураш олиб борибди. Бу саволларга мен жавоб бера олмайман. Буни раҳбариятдан сўранг.
- Сеид Сеидов ҳақида нима дейсиз?
- Энди бу чиройли савол эмас-да... Мен қандай қилиб ўз ҳамкасбим, бўлиб ҳам ҳамюртим ҳақида гапиришим мумкин?
- У ҳам ёмон ишламаган эди.
- Демак, олиб қолиш керак эди. Яна қандай саволларингиз бор, бугун кечгача шу ердаман.
(бошловчи, гапиринглар гап ичингизда қолиб кетмасин, дея ОАВга мурожаат қилди)
Агамуродов яна сўзида давом этди: - Мен бугун ўйинга кириб келар эканман, худди "Бухоро"ни тарк этмагандек бўлдим. Барча мени илқ кутиб олди, хурсанд бўлдим. Жамоангизга кейинги ўйинларда омад тилайман (залда қарсак).
П.С: Шубҳалар бўлмаслиги учун, мазур матбуот анжуманинг MP3 файли борлигини қайд этиб ўтамиз.

Комментарии