RU

Последние новости

15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  0 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  5 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  5 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   15

Аднан Ораховац: "Майдонда боримизни берамиз" Новости

Аднан Ораховац: "Майдонда боримизни берамиз"

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин "Пахтакор"нинг черногориялик ҳимоячиси Аднан Ораховац ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

"Шерлар" айни пайтда тиғиз тақвим остида ўйинлар ўтказишмоқда. Қўқонликлар билан беллашувга тайёргарлик хусусида Аднан қуйидагича жавоб қайтарди:

- Ҳар бир баҳсга имкони борича жиддий ёндошамиз. Чунки ҳеч бир беллашув осон ўтмайди. Биз рақибнинг турли ҳаракатлари туширилган лавҳаларни томоша қилдик. Шу асосда уларнинг ўзига хос жиҳатларини билиб боряпмиз. Машғулотларга барча масъулият билан қарайди.

"Қўқон-1912" жамоаси тўғрисида нималарни билиши ҳақида берилган саволга Ораховацнинг жавоби шундай бўлди:
- Бу жамоага қарши ўтган йили икки марта ўйнадик. Сафардаги беллашувда улар бизга етарлича муаммо туғдиришган ва дуранг қайд этгандик. Тошкентда эса бу жамоани таслим этганмиз. Рақиб таркибида бир қатор янги футболчилар ва мураббий борлигини яхши биламиз. Ҳар бир мураббий ўзи маъқул билган ўйин услубини юзага келтиришга интилади. Бу жамоа бор имконияти билан ўйнашига шубҳа йўқ. Ўз навбатида биз ҳам ғалаба қозониш учун майдонда боримизни берамиз. Кескин кечадиган баҳсга тайёрмиз.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 11 март, жума куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида бошланишини эслатиб ўтамиз.

"Пахтакор" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика