RU

Последние новости

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  19 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  6 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Аброр Пирриевдан мақола: Футбол. Ковид. Вакцина. Новости

Аброр Пирриевдан мақола: Футбол. Ковид. Вакцина.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" футбол клуби шифокори Аброр Пирриев ҳаммамиз учун долзарб бўлиб турган мавзуда ўз маслаҳатларини берди.

Ар-Риёдда бўлиб ўтган ЖЧ саралаш баҳсларига тайёргарлик бошланганда ўқув-машғулот йиғинининг узоқ муддат давом этиши, пандемия давом этаётган вазиятда самолётда учиш ва иккита чет мамлакатга боришимиз, аэропорту меҳмонхоналарда турли инсонлар билан ихтиёрсиз контакт эҳтимолини инобатга олган ҳолда бутун жамоани эмлаш ёки эмламаслик масаласи олдимизда кўндаланг турганди.

Ўшанда жамоа шифокори сифатида қуйидаги позициямни илгари сургандим: "Йиғинга қарийб ўттизта футболчи жалб қилинган. Ёппасига эмлаш улар организмида қандай жараёнларга сабаб бўлишини олдиндан била олмаймиз. Чунки йиғин маҳали жисмоний юклама олаётган футболчининг иммун тизими заифлашади ҳамда турли касалликларга чалиниш эҳтимоли ортади".

"Кучсизлантирилган бўлса-да, маълум миқдордаги вирус компонентларидан иборат вакцина иммун тизими заифлашган организмда ножўя таъсирларни келтириб чиқариш эҳтимоли юқори. Бу дегани ёппасига эмлаш бутун жамоа саломатлигини синов остида қолдириш демакдир ва ҳеч ким барчаси кўнгилдагидек бўлади деб кафолат бера олмайди".

"Агарда ножўя таъсирлар ортса йиғин кўнгилдагидек ўтмаслиги тайин, ўз навбатида муҳим ўйинларга кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмаслигимиз ҳам аниқ. Шундай экан, айни дамда жамоани эмлаш ҳақида эмас, балки уларнинг иммун тизимини кучайтириш, коронавирусга қарши ҳимоя қўрғонини яратиш мақсадида зарур витаминизация чора-тадбирларини амалга оширишимиз ҳамда жамоа аъзоларининг кунлик саломатлигини назорат қилиш, шахсий гигиена ва ўзини асраш тадбирларини амалга ошириши учун шароит яратиш, жамоадан ташқари инсонлар билан мулоқотини чеклашимиз даркор".

Мутасаддилар фикримни қўллаб-қувватлашди ва бир ой давом этган йиғин ва ўйинлар давомида Яратганга шукур, бирорта касалликка чалиниш ҳолати кузатилмади.

Бугунга келиб пандемик ҳолат янада мураккаблашди ҳамда футбол клубларининг мутасаддилари ва жамоа шифокорларининг жамоани ёппасига эмлаш ёки эмламаслик масаласида иккиланиб турганига гувоҳ бўлмоқдамиз ҳамда бу борада фикримни сўраб мурожаат қилганлар талайгина.

"Локомотив" мисолида менинг олдимда ҳам шундай савол турганди. Бу масалада ўз позициямни юқоридагидек қолдиришни тўғри деб ҳисобладим. Ҳар қалай синалган йўл. Ёзги йиғин даври жуда қисқа. Иссиқ об-ҳавода кучли юкламалар фонида футболчилар организми толиқиши, иммун тизим ҳолати қониқарли эмаслиги аниқ.

Юқорида айтганимдай ёппасига эмлаш баробарида ножўя таъсирлар гирдобида қолиш эҳтимоли юқори (Мутахассислар эмланган инсон ҳар қандай жисмоний зўриқишлардан сақланиб турсин дейишаётган бўлса). Бу дегани йиғин, кейинчалик ўйинлар сифати ҳам тушиб кетиши тайин дегани. Энг асосийси, эмланган футболчилар соғлиги юкламалар фонида хавф остида қолиши мумкин.

Бизнинг жамоа мисолида йиғин бошлангунига қадар касаллик аломатлари сезилган икки футболчи изоляцияланди, қолганлар юқорида айтилган тарзда назоратга олиниб, витаминларга тўйинтирилиб, машғулотларга жалб қилинди ва Яратганга ҳамдлар бўлсин барча соғ-саломат йиғинни якунлаш арафасида. 

Хулоса: Футболчилар умуман эмланмасликлари керак демоқчи эмасман. Аммо ушбу эмлаш тадбирини ёппасига, айниқса ҳозирги йиғин ва тиғиз жадвал асосидаги муҳим ўйинлар олдидан ўтказмай, балки эмлашни “шахматсимон” тарзда босқичма-босқич амалга оширган маъқул деб ҳисоблайман.

Масалан: турли амплуада тўп сурадиган маълум бир футболчилардан иборат эмланиш гуруҳчаларини ташкил қилиш керак. Уларни эмлашга тайёрлаш, эмланиш учун қарши кўрсатмалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш, жисмоний юкламаларни коррекция қилиш ҳамда сафга қайтгунига қадар тиббий назоратда ушлаб туриш лозим. Шу билан сизда эмланганларни назорат қила олиш, зарурият туғилса уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ножўя таъсирлар кузатилса, вазиятдан катта йўқотишларсиз чиқиб кета олиш имкони туғилади.

Шу билан бир қаторда жамоани маълум бир жойда ушлаб туриш, бегоналар билан контактни чеклаш, қувватловчи ва вирус юқиш эҳтимолини камайтирувчи витаминлар билан тўйинтириш, овқатланиш рационини юкламаларга мос равишда тўйимли ва сифатли тузиш, касаллик туғилишига шароит яратувчи омилларни минималлаштириш, кимдадир касаллик аломатлари пайдо бўлса уни дарҳол изоляциялаш, зарур муддатдан сўнг керакли тест натижалари асосида сафга қайтариш муҳим ҳисобланади.

Бугунга келиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоани ёппасига эмлашга қарор қилган мутасаддилар футболчилар учун албатта қисқа муддатли таътил ташкил қилишларига, жисмоний юкламаларни бутунлай тўхтатиб, эмлашдан аввал ва кейинги кунлар давомида тўптепарлар соғлигидан хабардор бўлиб туришлари, кутиш мумкин бўлган хавфли ҳолатлар ортда қолгандан кейингина тўлақонли машғулотларга киришишларига тўғри келади. Шундагина эмлашдан кўзланган мақсадга эришилади.

Ҳозирги пандемик вазиятда биз футбол шифокорларида масъулият янада ортган. Ушбу ҳолатда футбол оиласининг саломатлиги ҳақида қайғуриш, миллий чемпионатимизни кўнгилдагидек давом эттириш учун барчамиз бирдек масъулмиз. Шуларни англаган ҳолда ўз тажрибам билан ўртоқлашиш баробарида барчамизга омад тилаб қоламан.

Эҳтиром ила Аброр Пирриев.

P.S. 1. Ҳозиргача йиғилган тажрибалардан келиб чиққан ҳолда жамоани муттасил ПЦР ёки антитаначалар учун тест топширтираверишга мажбур қилиш ярамаслиги маълум бўлиб қолди. Асосий мезон жамоа шифокорининг футболчилар саломатлигини назорат қилиши баробарида кимдадир клиник белгиларни сезса буни тўғри баҳолаб, зарур текширувларни ўтказиш ва вазиятга қараб қарор қабул қилишидадир.

2. Касаллик аломатлари намоён бўла бошлаган илк даврдан ёки ПЦР текшируви мусбат чиққан кундан бошлаб футболчи саккиз кунлик изоляцияга олинади ва ушбу муддат тугагач 72 соатлик фарқ билан 2 маротаба кетма-кет топширилган ПЦР тестнинг манфийлиги уни сафга қайтаришга асос бўла олади.

3. Ёппасига эмлашни режа қилган клуб мутасаддилари жамоа учун камида бир ҳафталик таътил ташкил қилишлари, жумладан эмлашгача бўлган уч кунни тиббий назорат, витаминизация ва футболчилар саломатлигига баҳо бериш учун сарфласа; тўртинчи куни эмлаш; кейинги уч кун давомида эмлашдан кейинги кузатув, зарур ҳолатларда тез тиббий ёрдамни таъминлашга сарфлашлари лозим. Шу вақт мобайнида эмлашгача бўлган уч кун мобайнида ўта енгил юкламали машғулотлар мумкин бўлса, эмланган ва ундан кейинги уч кун ҳеч қандай юкламалар бериш тавсия этилмайди; ундан кейинги кунлар эса ҳар бир футболчининг тиббий ҳолатига индивидуал ёндошган ҳолда аста-секин юкламаларни орттириб бориш тартибида умумий машғулотларга қайтилиши лозим ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика