RU

Последние новости

19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  34 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  4 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  11 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

Аброр Пирриев: "Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан" Новости

Аброр Пирриев: "Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан"

"Темирйўлчилар" шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги саҳифасида португалиялик мутахассис Микаэль Секейранинг "Локомотив"дан кетганига муносабат билдирди.

"Қай мураббийни бу тарзда, бундай муҳитда кузатганимизни, очиғи, эслай олмадим. Хайрлашув кечаси эҳтирос, меҳр ва ҳаяжонга бой бўлди. Кечада айтилганидек, Секейра жамоа учун “больше чем тренер” бўла олди.

Мика – сен доимо қалбимизда қоласан. Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан. Сен шунчаки ажойиб инсонсан. Шахсий футбол клубим бўлганида, унинг энг юксак марраларига олиб бориш учун бошқарув рулини ҳеч иккиланмай сенга топширган бўлардим.

Жамоамизда вақтинчалик “шоҳ” вазифасини бажарувчи Коростиченкога омад тилаб, айтган сўзларинг ёдимда: "Мен жамоани футболнинг олий математикаси билан етакчига айлантирмоқчи эдим. Майдонда йўл қўйилган мактаб ўқувчиси қиладиган хатоларгина бизга панд берди". 

Футболимиз – сендек етук мутахассислар ўргатмоқчи бўлган олий математикага тайёр бўлишини истаб, сенга фақат омад тилаб қоламиз. 

Барчаси учун раҳмат!", – дея хабар қолдирди жамоа шифокори Аброр Пирриев.

Маълумотларга қараганда, Денис Коростиченко "Насаф" билан ўйинда "Локомотив" бош мураббийи вазифасини бажариб туради.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика