RU

Последние новости

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Аброр Пирриев: "Ҳожимат Эркиновнинг аҳволи анча яхши, аммо..." Новости

Аброр Пирриев: "Ҳожимат Эркиновнинг аҳволи анча яхши, аммо..."

Футболчидаги жароҳатнинг илк белгилари сизни хавотирга солса-ю, обдон текширув натижалари кўнгилга таскин берувчи бўлиб чиқса нур устига аъло нур.

Ҳожимат Эркинов мисолида ҳам деярли шундай ҳолат. Аммо уни яна бир текширув кутиб турибди. Чунки жароҳат янги маҳали кўринмаган баъзи жиҳатлар, ўша муаммоли жойда ўткир кечган жараёнлар ўтиб кетгачгина кўриниш бериши мумкин.

Бугунга келиб керакли даво муолажаларидан сўнг Ҳожиматнинг аҳволи анча яхши. Аммо мусобақа у учун якун топгани аниқ. Буёғига зарур даво, реабилитация, чемпионат ўйинларига тайёргарлик...

Ҳеч қаерга чиқмай, меҳмонхонанинг диққинафас хонасида фақат муолажа қабул қилиш футболчида бироз руҳий босим ҳосил қилади, даво самараси ҳам камаяди. Мураббийлар штаби, футболчининг ўзи, клуб мутасаддилари билан бамаслаҳат Ҳожиматнинг сўнгги тиббий текшируви ва кейинги даво муолажаларини Тошкентда давом эттиришга келишилди. ЎФА Эркиновнинг тўлиқ соғайгунига қадар зарур барча кўмакка шай. У эртага жамоадошларини оила даврасида қўллаб туради", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика