RU

Последние новости

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  3 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  7 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  23 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Аброр Пирриев Амманга учиб кетди Новости

Аброр Пирриев Амманга учиб кетди

"Локомотив" шифокори Аброр Пирриев U-23 термалари иштирокидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларида ишлайди.

Осиё футбол конфедерацияси, миллий терма жамоамизнинг собиқ ҳамда “Локомотив” футбол клубининг амалдаги шифокори Аброр Пирриевни U-23 термалар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасининг саралаш баҳсларида “Тиббий Комиссар” этиб тайинлади. Шу муносабат билан шифокоримиз Иордания пойтахти Амман шаҳрига учиб кетди. Бундай фаолият таниқли футбол тиббиёти мутахассиси учун биринчиси эмас. У яқиндагина пойтахтимизда бўлиб ўтган Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинларида ҳам “ОФК Тиббий Комиссари” мавқеъида ташкилотчи – ОФК номидан иштирок этган эди.

"МТЖ йиғинларига жалб қилинмаётганим боис, фаолиятимдаги тиғизлик бироз юмшагандай бўлди. Бундан унумли фойдаланиб, мутолаа ва ижодга етарли вақт ажратиш, шунингдек, шогирдлар тайёрлаш учун танлов эълон қилиш имкони туғилди.

Шу билан бир қаторда, “Осиё футбол конфедерацияси” таклифларини қабул қилиб, қитъамизнинг нуфузли мусобақаларида ОФК номидан “Medical officer” – “ОФК Тиббий Комиссари” мавқеъида иштирок этишдек маъсулиятли ва шарафли ишни давом эттириш баробарида, мана, Иорданияга ҳам отландим.

Хуллас, футболдаги ҳаётимнинг бир жабҳаси бошқа ўзанга бурилди, десам муболаға қилмаган бўламан. Буёғи, Яратганга таваккал... Сиз қадрдонлардан эса дуо илинжидаман!" – деб ёзади у ўзининг телеграмм саҳифасида.

Фурсатдан фойдаланиб, Аброр Пирриевга фаолиятида омад тилаб қоламиз!

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика