RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  10 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  24 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1048

Аброр Имомхўжаев "Пахтакор-79" авиаҳалокатини ёдга олди Новости

Аброр Имомхўжаев "Пахтакор-79" авиаҳалокатини ёдга олди

"Футбол олами" кўрсатуви муаллифи, таниқли журналсит Аброр Имомхўжаев "Пахтакор-79" ҳалокати ҳақида батафсил сўзлаб берди.

- Аброр Имомхўжаев "Пахтакор-79" ҳалокати ҳақида қандай хабар топгани. Ўша кунни қандай ўтгани ҳақида

- Ҳозир аниқ эсимда йўқ. Лекин ўша куни уйимизда қандайдир йиғин бўлиши керак эди. Аммо мудҳиш хабарни қай тариқа эшитганим ёдимдан чиқмайди.

Эрталаб уйғонганимда дадам кўринмадилар. Онамнинг айтишларига қараганда, кимдир эрталаб соат тўртлар атрофида машина билан олиб кетибди. Биз ювиниб, нонушта қилгач, бирин-кетин-қариндош уруғлар кела бошлашди. Бироқ дадамдан хабар йўқ эди. У кундузи соат 12 ларга яқин кириб келди. Рангида-ранг қолмаган. Ҳеч кимнинг саломига алик ҳам олмай, ҳовлининг четидаги устунга суяниб қолди. Ҳаммамиз унинг атрофига тўпландик. Хавотир билан нима бўлганини сўрадик. У эса худди “Пахтакор” стадионидаги сухандонлик хонасида ўтирганидек ўйинчилар номини санай кетди: “Покатилов, Корчёнов, Аширов, Агишев, Загуменних, Ан, Фёдоров...” Дадам иккала қўлини алам билан пастга силтади-да, ҳўнграб йиғлаб юборди. Ҳамма қотиб қолди. Мен умримда биринчи маротаба дадамнинг йиғлашини кўришим эди. Тағин барчанинг олдида. Ҳовлидаги хотин-ҳалажлар “Тинчликми, нима бўлди ўзи? Гапирсангизчи?” деб қўйишмаганидан сўнг кўз ёшларини артиб, бир хўрсинди-да, титроқ овоз билан тушунтирди: “Пахтакор” командаси Минск шаҳрига ўйнагани кетаётганида улар учаётган самолёт бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетибди. Қаттиқ портлаш натижасида пассажирларнинг ҳаммаси ҳалок бўлибди..."

Лекин биз оиламиз аҳли билан дадамга жуда ачиндик. Чунки “Пахтакор” у киши учун нималигини яхши билардик. Онам эса анча вақтгача ўзларига келолмай қолдилар. Сабаби, ўша самолётда дадам ҳам учишлари керак эди. Фақат ана шу йиғин туфайлигина сафарга бормаган эдилар...

Кечга яқин эркак қариндош-уруғлар ҳамда дадамнинг яқин оғайнилари ҳам ҳовлини тўлдиришди. Улар бир томондан қаттиқ ҳафа бўлишса, иккинчи томондан – дадамнинг тасодиф туфайли омон қолганлигидан хурсанд бўлишарди. Йиғинга келаётган аммам эса остона ҳатламасдан, уйимизга додлаб кирган. Бир-икки кун олдин дадам Минскка кетаман деб, у кишига телефон орқали хабар берган экан...

- Авиаҳалокатдан кейинги дастлабки учрашувлар ҳақида

-  Янги команда дастлабки ўйинни Ереванда “Арарат”га қарши ўтказди. Гарчанд майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғолиб чиққан бўлсалар ҳам, пахтакорчи Глушаков киритган ягона тўпи бизга умид бағишлади. Навбатдаги учрашув эса Тошкентда ўтказилиши лозим эди. Ҳали ҳам авиаҳалокат тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаганлар ўша куни стадионга “Пахтакор” – “Динамо” (Тбилиси) ўйинини кўргани келдилар. Учрашув бошланишидан аввал стадион сухандони барчадан бир дақиқа сукут сақлашни сўради. Стадион карнайларидан марҳам футболчиларнинг номлари ўқила бошланди. Биринчи маротаба улар тўлиқ – исм, фамилия ва отасининг исми билан ўқилди: “Сергей Константинович Покатилов, Александр Иванович Корчёнов...” Ўйинчилар майдонга тушадиган тартиб рақами билан ўқиларкан, саккизинчи бўлиб Михаил Ан ва тўққизинчи бўлиб Владимир Фёдоровларнинг номлари айтилиши керак эди. Сухандон аёлнинг овози Анни зўрға айтди, Фёдоровга келганда титраб кетди. Кейин эса умуман ўчиб қолди. Сукунат сақланиб тургани учун ҳам, вишиллаб турган карнайдан титроқ йиғи товуши эшитилди. Мен ҳайрон бўлиб бошимни кўтардим. Бироқ атрофдаги кишилар ундан ҳам ҳайрон қоладиган даражада эдилар. Стадионда эллик мингга яқин одам йиғларди. Бу даҳшатли манзара эди. Ҳозиргина бир-бири билан жой талашган икки ўсмир ҳам, кўксидаги орденлари билан стадионга келган шляпали чол ҳам, боласини елкасига ўтқазиб олган анави мўйловли амаки ҳам йиғларди. Ниҳоят сухандон бир амаллаб рўйҳатни тугатди. Мухлислар ҳам ўзларига келишди. Янги “Пахтакор” ўзининг илк ғалабасига ўша куни эришди. Ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида устун келдилар. “Янги” ва “эски” иборалари мана, ўша вақтдан бери қўлланилади. “Пахтакор” 1982 йил 6-ўринни эгаллаганда ҳам, олий лигадан тушиб кетганда ҳам, “саёҳатчи” футболчилар командани талон-тарож қилганда ҳам, “эски” “Пахтакор”ни эслашади. Ҳозирги кунда ҳам исталган ишқибоз “ўша” ўйинчиларни ёддан айтиб бериши мумкин.


- 11 август куни Имомхўжаевлар оиласида қандай ўтиши ҳақида

- Отам одатдагидек эрта уйғонади. Бозордан гул ҳарид қилиб, Боткинодаги марҳумларсиз қабрларни зиёрат қилади. Ўйинчиларнинг номи қўйилган кўчаларни кезади. Марҳумларнинг оила аъзоларига қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрайди. Сўнгра, уйга кириб вимпел, расмлар, хуллас, “Пахтакор-79”дан нима эсдалик қолган бўлса, барчасини яна бир бор кўздан кечиради. Шунинг учун ҳам мен хоҳласам-хоҳламасам, бугун у яна бир бор йиғлаб, юрагини бўшатиб олади. Унинг шундай бўлиб қолганига бугун 9 йил бўлди...

- "Пахтакор-79" жамоасидан қолган ёдгорликлар ҳақида

- Шу кунларда эса отам уйга қоғозга ўроғлиқ нарса кўтариб келди. Сўнг ҳаммамизга бирма-бир кўрсатиб чиқди. Биз темир ва шиша парчаларини ушлаб, ҳеч нарсага тушунмадик. Отам бундан хафа бўлмади ҳам. Ёш болаларга хос қўлидаги нарсага суқланиб қараркан, менга мурожаат қилди: “Тўққиз йилдан бери орзу қилиб қидирган нарсамни топдим. Булар “Пахтакор” ҳалокатга учраган самолёт парчаларидир. Танишларинг бўлса, менга музейлардагидек ойнаванд экспонат ясатиб бергин. Буларни ва 1979 йил ҳалокатдан олдин ўйинчилардан қўл қўйдириб олган вимпелни кўргазма қилиб уйнинг тўрига жойлаштираман...”


Жавоблар “Туркистон” газетасининг 1988 йил 11 август санасида чоп этилган "Мозийга қайтиб... Эркаклар йиғлаганда..." мақоласидан олинди. Тўлиқ мақола

Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика