Абрамович Азарни "Челси"га қайтаришга тайёр
11 окт 2021 21:30
Новости
Абрамович Азарни "Челси"га қайтаришга тайёр
Бельгия терма жамоаси ва "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, футболчига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" хўжайини Роман Абрамович Эденни "Стемфорд Бриж"га қайтаришга тайёр.
Мадриддаги фаолиятининг муваффақиятсизлиги туфайли Азарнинг нархи анча тушиб кетди, ҳозирда у 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу миқдор "Қироллик клуби" президенти Флорентино Пересни қаноатлантирмайди, у икки йил олдин бельгиялик футболчи учун 100 миллионга яқин пул тўлаган.
Эденнинг Мадрид гранди билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.
Похожие новости
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 10
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии